‏ Psalms 144

Довуднинг ҳамду саноси.

1
Бу сано ибронийчада мувашшаҳ усулида ёзилган шеърдир. Бу санонинг ҳар бир оятидаги биринчи сўз иброний алифбеси тартиби бўйича бошланади.
Эй Худойим, Шоҳим! Сени улуғлайман!
То абад Сенинг номингни олқишлайман!
2Ҳар куни Сени олқишлайман,
Сенга то абад ҳамду сано айтаман.

3Эгамиз буюкдир, мадҳ этилсин янада,
Ақл етмас Унинг буюклигига.

4Эй Эгам, бир насл бошқасига мақтар ишларингни,
Улар эълон қилар қудратли ишларингни.
5Улар шонли дабдабангни, улуғворлигингни сўйлайдилар,
Мен эса ажойиб мўъжизаларинг ҳақида ўйлайман
Улар…сўйлайдилар, Мен эса…ўйлайман — Қумрон қўлёзмаларидан, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда Шонли дабдабанг, улуғворлигинг, ажойиб мўъжизаларинг ҳақида мен ўйлайман.
.
6Одамлар қўрқинчли ишларинг қудрати ҳақида айтадилар,
Мен эса буюклигингни эълон қилгайман.
7Инсонлар чексиз эзгулигингни хотирлаб, гапираверадилар.
Адолатингни улар севинч ила куйлайдилар.

8Эгамиз иноятли, раҳмдилдир,
Жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир.
9Эгамиз ҳар кимсага ҳиммат қилар,
Яратганларининг ҳар бирига шафқат айлар.

10Эй Эгам, жамики яратганларинг Сенга шукур айтар,
Жамики тақводорларинг Сенга олқишлар куйлар.
11Салтанатинг шуҳратини улар ҳикоя қилар,
Сенинг қудратинг ҳақида улар сўйлаб юрар.
12Ҳаммани қудратли ишларингдан,
Салтанатинг шуҳратию дабдабасидан хабардор қилар.
13Сенинг салтанатинг абадий шоҳликдир,
Ҳукмронлигинг насллар оша давом этар
…Ҳукмронлигинг насллар оша давом этар — Қумрон қўлёзмаларида, битта иброний қўлёзмасида, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималарда шу оятнинг охирига Эгамиз Ўзининг ваъдаларига содиқ ва Ўзи яратганларнинг ҳаммасига меҳрибон, деб қўшимча қилинган.
.

14Йиқилаётганларга Эгамиз таянч бўлади,
Икки букилганларнинг қаддини ростлайди.

15Эй Эгам, ҳамманинг кўзи умид билан Сенга тикилар,
Ўз пайтида уларнинг ризқини берасан.
16Сен қўлингни очиб,
Жамики жонзотнинг истагини қондирасан.

17Эгамиз ҳамма йўлларида адолат қилар,
Ҳамма ишларида севгисини кўрсатар.
18Эгамиз Ўзига ёлворганларнинг ёнидадир,
Чин дилдан илтижо қилганларнинг ёнидадир.
19Ундан қўрққанларнинг тилагини Эгамиз қондирар,
Уларнинг ноласини эшитиб, уларга нажот берар.
20Эгамиз Ўзини севувчиларни асрайди,
Ҳамма фосиқларни қириб ташлайди.

21Эгамизнинг ҳамду саноси доимо тилимда бўлади,
Жамики жонзот Унинг муқаддас номини то абад олқишлайди.
Copyright information for UznUzbC