‏ Psalms 145

1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

Эгамни мадҳ қил, эй жоним!
2Тирик эканман, Эгамга ҳамду сано айтаман,
Умрим борича Худойимга ҳамду сано куйлайман.

3Умид боғламанг шаҳзодаларга,
Нажот беролмайдиган инсон зотига.
4Улар жон бергач, тупроққа қайтар,
Ўша ондаёқ уларнинг режаси йўққа чиқар.

5Ёқубнинг Худосини мададкорим, деб айтганлар бахтлидир,
Ўзларининг Эгаси Худодан умид қилганлар бахтлидир.
6Ҳа, Ёқубнинг Худоси
Осмонни, ерни ҳамда денгизни яратган.
Денгизу ундаги ҳамма жонзотни У яратган,
У то абад содиқ бўлиб қолади,
7Мазлумларга адолат қилади,
Очларга У нон беради.
Асирларни озод қилувчи Эгамиздир.
8Эгамиз кўрнинг кўзларини очади,
Икки букилганларнинг қаддини ростлайди,
Эгамиз солиҳларни севади.
9Эгамиз мусофирларни асрайди,
Етим ва беваларни қўллайди,
Фосиқнинг йўлларига халақит беради.

10Эгамиз то абад ҳукмдордир,
Эй Қуддус
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
, сенинг Худойинг насллар оша ҳукмдордир!

Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for UznUzbC