Psalms 148
1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!Эгамизга ҳамду санолар бўлсин самолардан,
Унга ҳамду санолар бўлсин фалаклардан!
2Эй Унинг фаришталари,
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Эй Унинг самовий лашкарлари,
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
3Унга ҳамду санолар бўлсин, эй қуёш, эй ой,
Ҳамду санолар бўлсин Унга, нурли юлдузлар!
4Ҳамду санолар бўлсин Унга, эй фалаклар тоқи,
Эй самолар узра жойлашган сувлар! ▼
▼ самолар узра жойлашган сувлар — Ибтидо 1:6-8 га қаранг.
5Эгамизга ҳамду сано айтсин улар,
Эгамизнинг амри билан яратилган улар.
6Эгамиз бир фармон билан уларни то абад жойига ўрнаштирди,
Бу фармон бекор қилинмайди.
7Ер юзидан Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Эй жамики тубсиз сувлар, денгиз махлуқлари,
8Эй чақмоқ, қор, дўл, булутлар,
Унинг амрига бўйсунувчи бўронлар
Эгамизга ҳамду санолар айтинг!
9Мадҳиялар айтинг Унга, эй тоғлар, жамики қирлар,
Мевали дарахтлар, жамики садр дарахтлари!
10Ҳамду сано айтинг Унга,
Эй ёввойи ҳайвонлар, жамики чорва,
Судралиб юрувчилару учар қушлар!
11Мадҳиялар айтинг Унга,
Эй заминдаги шоҳлар, жамики халқлар,
Шаҳзодалар, заминдаги ҳамма ҳукмдорлар!
12Унга ҳамду сано айтинг йигитлар, қизлар,
Ёшу қари — ҳаммангиз бирга.
13Ҳаммаси Эгамизга ҳамду сано айтсин,
Ёлғиз Унинг номи юксакдир,
Шуҳрати замину осмондан баланддир.
14Эгамиз Ўз халқини қудратли қилди ▼
▼ …Ўз халқини қудратли қилди — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Ўз халқи учун бир шох чиқарди. Эски Аҳдда буқанинг шохи кўпинча кўчма маънода ишлатилиб, кучли ҳукмдорга ёки ҳарбий қудратга ишора қилган.
.Шу боис тақводорлари Уни улуғламоқда,
Қадрдони Исроил халқи Уни мадҳ этмоқда.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for
UznUzbC