Psalms 43
1Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг ▼▼ Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
қасидаси ▼▼ қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.
.2Эй Худо, ўз қулоқларимиз ила эшитганмиз.
Қадимда, ота–боболаримиз даврида
Қилган ишларингни улар бизга айтган эди.
3Ўз қўлинг ила қувдинг бегона халқларни,
Уларнинг юртига ўтқаздинг оталаримизни.
Кулфатга солдинг бегона халқларни,
Озод қилдинг Сен оталаримизни ▼
▼ …Озод қилдинг Сен оталаримизни — ёки …Сен оталаримизни гуллатиб–яшнатдинг ёхуд …Сен бегона халқларни қувиб юбординг.
.4Улар юртни қилич ила олмадилар,
Ўз қўллари билан ғалабага эришмадилар.
Улар Сенинг ўнг қўлинг, қудратинг,
Сенинг юз нуринг ила ғолиб бўлдилар.
Зеро, Сен улардан мамнун бўлгандинг.
5Сен Шоҳимсан, Худойимсан,
Амр бер, Ёқуб насли ғолиб бўлсин.
6Сен туфайли душманларимизни йиқитамиз,
Номинг ила ғанимларимизни эзамиз.
7Ишониб қолмасман мен ўз ёйимга,
Қиличим ғалаба келтирмас менга.
8Ғанимларимиз устидан бизни ғолиб қилдинг,
Биздан нафратланганларни шарманда қилдинг.
9Эй Худо, кун бўйи Сен туфайли мақтандик,
То абад Сенга шукроналар айтамиз.
10Энди эса бизни рад қилиб, шарманда қилдинг,
Лашкарларимизни бошлаб бормаяпсан.
11Бизни душманларимиз олдида чекинтирдинг,
Ғанимларимиз бизни талон–тарож қилди.
12Бизни қўйлар каби емишга бердинг,
Халқлар орасига бизни ёйиб юбординг.
13Халқингни қора чақага сотиб юбординг,
Уларни сотишдан ҳеч наф кўрмадинг.
14Қўшни халқлар бизни масхара қилади,
Сен йўл қўйиб бердинг.
Атрофимиздагилар бизни ҳақоратлайди,
Кулишларига имкон бердинг.
15Халқлар орасида кулги қилдинг бизни,
Халқлар бизни масхаралаб, чайқайди бошини.
16Ҳар доим хижолат бўлиб юраман,
Шармандалик юзимни қоплаган.
17Эшитганимиз масхараю ҳақорат!
Кўрганимиз қасоскор душман!
18Гарчи Сени унутмаган бўлсак–да,
Гарчи аҳдингга хиёнат қилмасак–да,
Бу кўргиликлар бошимизга тушди.
19Биз Сени ҳеч қачон тарк этмадик,
Сенинг йўлларингдан ҳеч қачон тоймадик.
20Аммо чиябўрилар маконига бизни ташладинг,
Зимзиё зулматга бизни улоқтирдинг.
21Эй Худойимиз, ахир, Сенинг номингни унутсак,
Қўлларимизни бегона худоларга очсак,
22Эй Худо, Сен буни билмасмидинг?!
Ахир, Сен юракдаги сирларни биласан–ку!
23Сен туфайли ҳар куни ўлимга дуч келамиз,
Бўғизланадиган қўйдай бўлиб қолганмиз.
24Турсанг–чи, нега ухлаётгандайсан, ё Раббий?!
Қани, бўл, бизни то абад рад этмагин.
25Нега биздан юз ўгирасан?!
Бошимизга тушган кулфату зулмни унутасан?!
26Биз ағнатилганмиз тупроққа,
Танамиз ёпишиб қолгандир ерга.
27Қани, кел, бизга мадад бер,
Содиқ севгинг ҳақи бизни қутқар.
Copyright information for
UznUzbC