Psalms 48
1Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг ▼▼ Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
саноси.2Эшитинглар, эй халқлар,
Қулоқ солинг, олам аҳли,
3Эй инсонлар, жамики одамзод,
Бойлару фақирлар, қулоқ солингиз!
4Оғзимдан тўкилади доно сўзлар,
Қалбимнинг мулоҳазалари ҳам идроклидир.
5Қулоғимни ҳикматга бураман,
Маъносини лира билан англатаман.
6Нега қўрқишим керак қаро кунларда?!
Нега қўрқишим керак таъқиб қилувчилар
Қабиҳ ишлари билан мени ўраб олганларида?!
7Улар мол–мулкига ишонадилар,
Беҳисоб бойликлари ила мақтанадилар.
8Ахир, ҳеч ким ҳаётини ▼
▼ ҳаёти — ёки биродарининг ҳаёти.
пул тўлаб қутқара олмас,Ёки унинг учун Худога тўлов беролмас.
9Инсон ҳаёти учун тўлов ғоят қимматдир,
Ҳеч қандай тўлов етарли бўлмас.
10Йўқса инсон то абад яшарди,
Қабр юзини асло кўрмасди.
11Донони қаранг, улар ҳам ўлади,
Аҳмоқ, бемаъни бирдай ҳалок бўлади,
Уларнинг бойлиги бошқаларга қолади.
12Юртларга ўзларининг номини берганда ҳам,
Мозор то абад уйи бўлиб қолади,
Маскани наслдан наслга ўтаверади ▼
▼ …берганда ҳам…Маскани наслдан наслга ўтаверади — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда …берган. Улар, уйларимиз то абаддир, масканларимиз наслдан наслга ўтаверади, деб ўйлайдилар.
.13Бойлигига қарамай инсон то абад қолмас,
Ўладиган жонзотга ўхшайди улар.
14Ўзларига ишонганларнинг қисмати шудир,
Уларнинг сўзини маъқуллаганларнинг тақдири шудир:
15Улар қўйлар каби ўликлар диёрига ҳайдаладилар,
Ўлим уларнинг чўпони бўлади,
Тонгда тўғри инсонлар уларнинг устидан ҳукмрон бўлади,
Таналари чириб кетади,
Ўликлар диёри ▼
▼ …ўликлар диёри…Ўликлар диёри… — ибронийча матнда …Шеўл…Шеўл… (шу санонинг 16–оятида ҳам бор). 6:6 изоҳига қаранг.
уларнинг қасри бўлади.16Ўликлар диёри ҳукмидан Худо мени қутқаради,
Шубҳасиз, У мени Ўз ёнига олади.
17Биронтаси бойиб кетганда,
Уйининг ҳашамати ошиб кетганда,
Ваҳимага тушма!
18Оламдан ўтганда, у ўзи билан ҳеч нарса олиб кетмайди,
Бойлиги ҳам унинг ортидан қабрга эргашиб бормайди.
19Ҳаётлигида ўзини бахтиёр ҳисоблайди,
Ошиб–тошиб яшагани учун
Кўплар унга ҳамду сано айтади.
20У ҳам ота–боболари ёнига кетади,
Улар каби ёруғликни бошқа кўрмайди.
21Бойлиги бўла туриб ақлсиз бўлганлар
Ўладиган жонзотга ўхшайдилар.
Copyright information for
UznUzbC