Psalms 53
1–2Ижрочилар раҳбарига. Зифликлар Шоулнинг олдига бориб: “Довуд халқимиз орасида яшириниб юрибди”, деб хабар берганларидан кейин ▼
▼ Зифликлар…хабар берганларидан кейин… — 1 Шоҳлар 23:14-25, 26:1-5 га қаранг.
, Довуднинг айтган қасидаси ▼▼ қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.
. Торли асбоблар жўрлигида айтилади. 3Эй Худо! Буюк қудратинг ила мени қутқаргин!
Куч–қувватинг ила менга адолатли ҳукм чиқаргин!
4Эй Худо, эшитгин илтижоимни,
Тинглагин айтганларимни!
5Бегоналар қарши қўзғалди менга,
Зўравонлар қасд қилмоқчи жонимга,
Улар Сени писанд қилмайдилар.
6Эй Худо, менга мадад берасан,
Эй Раббий, менинг жонимни асрайсан.
7Душманларимнинг қабиҳликлари ўз бошига келсин,
Сен содиқсан, уларни қириб ташлагин!
8Шод бўлиб, Сенга қурбонлик келтираман,
Ўзинг яхшисан, эй Эгам, Сенга шукур айтаман!
9Сақладинг ҳар қандай кулфатдан мени,
Кўзларим кўрди душманларим мағлубиятини.
Copyright information for
UznUzbC