Psalms 61
1Ижрочилар раҳбари Ёдутунга ▼▼ Ёдутун — 1 Солномалар 16:41-42, 25:1, 3 га қаранг.
. Довуд саноси.2Жоним ёлғиз Худога мунтазирдир,
Нажот менга Худодан келади.
3Ҳа, Унинг Ўзи суянган қоям, нажотимдир.
Қалъам Удир, шу боис асло қоқилмасман.
4Эй душманлар, қачонгача мени туртасизлар?!
Лиқиллаб турган четан деворга,
Қийшайган деворга ҳужум қилгандай
Ҳаммангиз менга ёпишаверасизларми?!
5Сизнинг режангиз обрўйимни тўкишдир.
Ёлғон–яшиқ гаплардан завқ оласиз,
Оғзингиз билан дуо қиласиз,
Ичингизда эса лаънат ўқийсиз.
6Эй жоним, ёлғиз Худога мунтазир бўлгин,
Умидим манбаи Унинг Ўзидир.
7Ёлғиз Худодир суянган қоям, нажотим,
Қалъам Удир, шу боис қоқилмасман.
8Нажотиму шарафим Худодан келар,
Қудратли қояму паноҳим Удир.
9Эй халқим, умид қил Худодан,
Юрагингни очгин доимо Унга,
Бизнинг паноҳимиз Худодир.
10Инсон зоти бир нафасдир,
Ҳа, инсон зоти ёлғондир!
Агар тарозида тортиб кўрилса,
Ҳаммаси бирга ҳаводан ҳам енгил чиқади.
Уларнинг асло вазни йўқдир.
11Юлғичликка ишониб қолма,
Талончиликка беҳуда умид қилма,
Мабодо бойлигинг кўпайиб қолса,
Бойлигингга кўнгил боғлама.
12Эй Худо, Сен менга бир нарса айтдинг,
Шу икки нарса ҳақида менга гапирдинг:
Сен қудратли Худосан.
13Эй Раббий, Сенинг севгинг чексиздир.
Шу боис Сен ҳар бир инсонни
Қилган ишларига кўра, мукофотлайсан.
Copyright information for
UznUzbC