Psalms 64
1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Қўшиқ.2Эй Қуддусдаги ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
Худо, Сен лойиқсан ҳамду санога,Сенга берган онтимизни бажо қиламиз.
3Сенсан ибодатларга жавоб бергувчи,
Жамики одамзод Сенга келади.
4Гуноҳ устимиздан ▼
▼ устимиздан — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда устимдан.
тантана қилган,Сен эса кечирасан гуноҳларимизни ▼
▼ …кечирасан гуноҳларимизни — ёки …поклайсан гуноҳларимиздан.
.5Қутлуғ ҳовлимда яшасин дея,
Сен Ўзинг танлаб, олиб келган инсон
Нақадар бахтлидир!
Уйингнинг, муқаддас Маъбадингнинг неъматларидан
Биз баҳраманд бўламиз.
6Ғаройиб ишлар кўрсатиб,
Ғалаба ила бизга жавоб берасан,
Эй нажоткоримиз Худо!
Ернинг тўрт томонининг,
Ҳамда энг узоқ денгизларнинг умиди Сенсан.
7Куч билан Ўзингни қуроллантиргансан,
Қудратинг ила тоғларни жойлаштиргансан.
8Денгизлар ҳайқириғини бостирасан,
Тўлқинлар шовқинини тинчитасан.
Халқлар шовқин–суронига барҳам берасан.
9Дунёнинг у четида яшовчилар
Мўъжизаларингдан қўрқувга тушади.
Шарқдан ғарбгача халқлар
Сенинг ишларингни севинч ила куйлайди.
10Заминни Сен суғориб парваришлайсан,
Мўл–кўл қилиб уни бойитасан.
Эй Худо, дарёларинг суви лиммо–лимдир,
Инсонларни дон–дун билан таъминлашни мўлжаллагансан.
11Эгатларини қондириб суғорасан,
Баланд жойларини Ўзинг текислайсан,
Ёмғир билан тупроғини юмшатасан,
Ҳосилига барака берасан.
12Мўл ҳосил билан йилга тож кийгизасан,
Араваларинг юрган йўллардан бойлик оқади.
13Чўл серсув ўтлоқзорларга айланади,
Тепаликлар севинчга бурканади.
14Яйловлар қўй сурувлари билан қопланади,
Водийлар донларга тўлади,
Улар севинчдан ҳайқириб қўшиқ айтади.
Copyright information for
UznUzbC