‏ Psalms 72

Осиф
Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг.
саноси.

1Ҳақиқатан ҳам, Исроил халқига,
Юраги пок бўлганларга Худо ҳиммат қилар.
2Оёқларим тойиб кетай, деди,
Сал бўлмаса сирпаниб йиқилай, дедим.
3Фосиқнинг яшнаётганини кўрганимда,
Такаббурларга ҳасад қилдим.

4Улар оғриқ нималигини билмайдилар
Улар оғриқ нималигини билмайдилар… — ёки Улар ўлим пайтигача оғриқни сезмайдилар….
,
Таналари соппа–соғ, бақувват.
5Бошқалардай улар дард тортмайдилар,
Бошқалардай улар азоб чекмайдилар.
6Киборлик уларнинг бўйнидаги маржон бўлади,
Зўравонликни улар либос қилиб кийиб олган.
7Уларнинг кўзларини ёғ босиб қолган,
Хаёлларида аҳмоқона ниятлар тўлиб–тошган.
8Такаббурлар масхаралаб, хусумат билан гапиради,
Мағрурланиб, зулм билан таҳдид қилади.
9Фосиқлар оғизлари билан осмонга даъво қилади,
Тиллари билан ер юзини мулк қилиб олади.
10Шу боис ҳар ким уларга юз буради,
Уларнинг сўзларини сув каби ичади
Шу боис ҳар ким уларга юз буради, Уларнинг сўзларини сув каби ичади — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Шу боис унинг халқи шу ерга қайтиб келади ва мўл–кўл сувни симириб ичади. Ибронийча матнда бу оятнинг маъноси баҳсли.
.
11Яна улар шундай дейдилар:
“Худо қандай қилиб била олади?!
Худойи Таоло нимани ҳам биларди?!”
12Фосиқлар ана шунақа!
Доимо беташвиш бойлик орттиради.
13Ҳа, мен бекорга юрагимни пок тутган эканман–да!
Айбсизман, дея бекорга қўлларимни ювибман–да!
14Ахир, кун бўйи азоб тортаман,
Ҳар куни эрталаб жазо оламан.

15Мен ҳам фосиқ гапларни гапираверганимда,
Сенинг содиқ фарзандларингга хоинлик қилган бўлар эдим.
16Аммо буларни тушунай, десам,
Бу иш жуда ҳам машаққатли туюлди.
17Худонинг муқаддас масканига кирдим,
Шундагина фосиқлар қисмати не бўлишини тушундим.

18Эй Худо, чиндан ҳам уларни сирпанчиқ ерга қўйгансан,
Уларни жарликка улоқтириб, барбод қиласан.
19Улар бирдан қирилиб кетади,
Ваҳимадан қирилиб, йўқ бўлади.
20Уларнинг ҳаёти фақат тушдир,
Уйғонганларида унут бўлади.
Сен ҳам қўзғалганингда, эй Раббий,
Уларнинг ҳаётига чек қўясан.

21Ғамга тўлган пайтларимда,
Юрагимда дард пайдо бўлганда,
22Мен нодон, жоҳил бўлган эканман,
Қаршингда онгсиз ҳайвон каби бўлган эканман.
23Шундай бўлса ҳам, доимо Сен биланман,
Сен ўнг қўлимдан ушлагансан.
24Ўгитларинг билан менга йўл кўрсатасан,
Охири мени шон–шуҳрат ила кутиб оласан.
25Сендан бошқа кимим бор самода?!
Сендан ўзгасини истамасман ер юзида.
26Адо бўлиши мумкин танаму юрагим,
Аммо Сен, эй Худо, қалбимнинг қувватисан,
Сен то абад барқарорлигимсан.

27Сендан узоқ бўлганлар ҳалок бўлади,
Қириб ташлайсан Сенга содиқ бўлмаганларни.
28Эй Худо, Сенга яқин бўлганим эса менга яхшидир.
Эй Эгам Раббий, Сени паноҳим қилиб олдим,
Сенинг ҳамма ишларингни айтиб юраман.
Copyright information for UznUzbC