Psalms 78
Осиф ▼▼ Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг. саноси.
1Эй Худо, бегона халқлар танлаган юртингни босиб олди,Улар муқаддас Маъбадингни булғади,
Қуддусни вайронага айлантирди.
2Биз Сенинг қулларингмиз.
Улар қулларингнинг жасадларини
Қушларга емиш қилиб бердилар.
Тақводор халқингнинг этини
Заминдаги ёввойи ҳайвонларга бердилар.
3Қуддус атрофларида улар қонимизни сувдай тўкди,
Жасадларни дафн қилишга бирон зот қолдирмади.
4Қўшниларимиз олдида масхара бўлдик,
Атрофимиздагиларга кулги, ўйинчоқ бўлдик.
5Эй Эгам, қачонгача биздан ғазабланасан? То абадми?
Қачонгача рашкинг алангадай ёнади?
6Сени тан олмайдиган халқлар узра,
Сенга сажда қилмайдиган шоҳликлар узра
Ғазабингни сочгин.
7Улар халқинг Исроилни ▼
▼ Исроил — ибронийча матнда Ёқуб, Исроил наслининг яна бир номи (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
еб битирди,Юртини ташландиқ саҳрога айлантирди.
8Бизга оталаримиз гуноҳларини эслатма,
Бизга тезда шафқатингни кўрсат,
Ахир, биз оёқ ости бўлиб кетдик–ку!
9Ўз шуҳратинг ҳақи, бизга мадад бер,
Эй нажоткоримиз Худо!
Ўз номинг ҳақи, бизни қутқар,
Гуноҳларимизни кечир.
10Нима учун бегона халқлар:
“Қаерда экан–а уларнинг Худоси”, дея айтмоғи керак?!
Халқлардан ўч олганингни биз кўрайлик,
Ахир, улар бизнинг қонимизни тўккан.
11Маҳбусларнинг фиғонини эшитгин,
Буюк қудратингни намойиш қилиб,
Ўлимга маҳкум бўлганларни қутқаргин.
12Эй Раббий, қўшни халқлар Сени ҳақоратлагани учун
Уларга етти баравар қайтаргин.
13Биз Сенинг халқинг, яйловдаги сурувингмиз,
Сенга то абад шукур айтармиз,
Наслдан наслга Сени такрор мадҳ қилармиз.
Copyright information for
UznUzbC