Psalms 81
Осиф ▼▼ Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг. саноси.
1Худо раислик қилар самодаги кенгашида ▼▼ самодаги кенгаш — Худонинг тахти атрофида самовий мавжудотлар йиғилгани ҳақида Эски Аҳдда бир неча марта сўз юритилган (мисол учун, 88:6-8, 3 Шоҳлар 22:19-22, Аюб 1:6-12, 2:1-6, 15:8, Ишаё 6:1-8 га қаранг).
,У ҳукм чиқарар худолар ▼
▼ худолар — ибронийча матнда элоҳим (шу санонинг 6–оятида ҳам бор). Одатда бу сўз Худога ишора қилади, аммо ҳукмдорлар, илоҳий мавжудотлар ёки фаришталарни ҳам билдириши мумкин.
орасида:2“Қачонгача сизлар ноҳақ ҳукм қиласиз?!
Фосиққа тарафкашлик қиласиз?!
3Заиф, етимларга адолат кўрсатинг,
Мазлум, қашшоқларнинг ҳақини ҳимоя қилинг.
4Заиф, муҳтожларни қутқаринг,
Фосиқнинг қўлидан уларни озод этинг.
5Ҳеч нарсани билмайсиз, тушунмайсиз,
Сизлар зулматда юрасиз,
Заминнинг пойдевори ▼
▼ Заминнинг пойдевори — 17:16 изоҳига қаранг.
ларзага келади.6Айтдимки: ҳаммангиз худоларсиз,
Худойи Таолонинг ўғилларисиз.
7Аммо оддий одамдай ўлиб кетасиз,
Ҳар қандай ҳукмдор каби қулайсиз.”
8Қани, эй Худо, оламни ҳукм қил,
Зотан, ҳамма халқлар Сеникидир.
Copyright information for
UznUzbC