‏ Psalms 82

1Осиф
Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг.
саноси. Қўшиқ.

2Эй Худо, сукут сақламагин,
Жимжит бўлма, эй Худо, жим турмагин.
3Душманларинг шовқин–сурон солмоқда,
Ғанимларинг исён қилмоқда.
4Айёрлик билан улар халқингга фитна қилади,
Сен ардоқлаганларга қарши қасд қилади.
5Улар айтар: “Қани, ўша халқнинг илдизини қуритайлик,
То абад унутилсин Исроилнинг номи.”

6 7 8Эдомликлар ва Исмоил авлодлари,
Мўабликлар
Эдомликлар…Мўабликлар… — Эдом Ўлик денгизнинг жанубида, Мўаб шу денгизнинг шарқида жойлашган юртлар эди.
ва Ҳожар насллари
…Исмоил авлодлари…Ҳожар насллари… — Иордан дарёсининг шарқ томонида яшаган қариндош икки араб қабиласи (Ибтидо 25:12-18, 1 Солномалар 5:10 га қаранг).
,
Габол
Габол — бу ўринда ё Ўрта ер денгизи бўйидаги Финикияга қарашли шаҳар (Библ номи билан ҳам маълум бўлиб, Тир шаҳридан шимолда жойлашган) ёки Ўлик денгизнинг жанубидаги ерлар назарда тутилган.
, Оммон ва Омолек
…Оммон ва Омолек… — Оммон халқи Иордан дарёсининг шарқ томонида, Омолек халқи эса Исроилдан жануби–ғарбда, Синай ярим оролида яшаган.
халқлари,
Тир халқи билан Филистия
…Тир…Филистия… — Тир Финикиядаги шаҳар бўлиб, Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган. Филистия Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган юрт эди.

Тил бириктириб, фитна қилади,
Сенга қарши иттифоқ тузади.
9Лут насли
Лут насли — яъни Эдом ва Мўаб халқлари (Ибтидо 19:30-38 га қаранг).
билан иттифоқ тузиб,
Оссурия ҳам уларга қўшилган эди.

10Мидиёнларни жазолаганингдай
…Мидиёнларни жазолаганингдай… — Ҳакамлар 7:1-23 га қаранг.
уларни жазола,
Хишон дарёсида Сисаро, Ёбинни қирганингдай
…Сисаро, Ёбинни қирганингдай… — Ҳакамлар 4:1-24 га қаранг.
жазола.
11Улар Эн–Дўрда ҳалок бўлгандилар,
Ерга ташланган гўнгдай бўлгандилар.
12Орив ва Заёвдай
Орив ва Заёвдай… — Ҳакамлар 7:25 га қаранг.
қилиб, уларнинг йўлбошчиларини ўлдир,
Барча шаҳзодаларини Зевах ва Залмунодай
…Зевах ва Залмунодай… — Ҳакамлар 8:21 га қаранг.
қилгин.
13Ахир, улар: “Худонинг ўтлоқларини
Ўзимизники қилиб олайлик”, дедилар.

14Эй Худойим, уларни хазондай совургин,
Шамолдаги сомондай уларни учиргин.
15 16Ўрмонни аланга ёндиргандай,
Уларни бўронларинг ила таъқиб қил.
Тепаликларни олов билан куйдиргандай
Уларни довулларинг ила даҳшатга сол.
17Юзларини шармандаликдан қизартир,
Токи улар, эй Эгам, Сенга интилсин.
18Улар доим шарманда бўлиб, қўрқувга тушсин,
Бадном бўлиб, йўқ бўлиб кетсин.
19Улар билсин Эгамиз Сен эканингни,
Ер юзида буюк ҳукмдор ёлғиз Сен эканингни.
Copyright information for UznUzbC