‏ Psalms 84

1Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг
Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
саноси.

2Эй Эгам, Ўз юртингга марҳамат кўрсатгансан,
Ёқуб наслини яна фаровонликка эриштиргансан.
3Халқингнинг айбларини унутгансан,
Уларнинг гуноҳларини кечиргансан.
4Бутун ғазабингни жиловладинг,
Қаҳру ғазабингдан қайтдинг.

5Эй нажоткоримиз Худо,
Олдинги ҳолимизга бизни қайтаргин,
Бизга қарши бўлган ғазабингни тўхтатгин.
6Сен биздан то абад ғазабланасанми?
Ғазабингни насллар оша сочаверасанми?
7Халқим Менда севинч топсин дея,
Бизга яна янги ҳаёт бахш этмайсанми?
8Эй Эгам, бизга содиқ севгингни кўрсат,
Бизга нажотингни ато қил.

9Парвардигор Эгамиз айтаётганига қулоқ соламан,
У Ўз халқига, Ўз тақводорларига тинчлик ваъда қилаётир,
Энди улар бемаъни йўлларига
бемаъни йўллар — гуноҳкорона хулқ–атвор назарда тутилган.
қайтмасин.
10Шубҳасиз, Эгамиздан қўрққанларга
Унинг Ўзи нажот беришга тайёр туради,
Бизнинг еримизда Унинг улуғворлиги макон топади.

11Севги ва ҳақиқат учрашади,
Адолат, тинчлик бир–бири ила ўпишади.
12Ҳақиқат заминдан ўсиб чиқади,
Адолат самодан туриб боқади.
13Эгамиз чиндан неъматин ёғдиради,
Еримиз ўз ҳосилини беради.
14Адолат Эгамизнинг олдида юради,
Унинг қадамлари учун йўл тайёрлайди.
Copyright information for UznUzbC