‏ Psalms 90

1Худойи Таоло паноҳида яшайдиганлар
Қодир Худо соясида ором топар.
2Мен Эгамга шундай дейман:
“Сен паноҳимсан, қалъамсан,
Мен умид боғлаган Худойимсан.”

3Албатта У халос этар сени овчининг тузоғидан,
Халос этар сени қирғин келтирувчи вабодан.
4Сени У қанотлари остига олар,
Унинг паноҳида бехатар бўласан,
Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар.
5Шунда қўрқмайсан туннинг ваҳимасидан,
Қўрқмайсан кундузи учган ўқдан,
6Зулматда билдирмай келадиган вабодан,
Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан.

7Мингтаси чап ёнингда йиқилиб қолади,
Ўн мингтаси ўнг ёнингда йиқилиб қолади,
Аммо бу кулфатлар сенга яқин келмайди.
8Фақат кўзларингни оч, шунда кўрасан
Фосиқнинг қандай жазо олганини.

9 10Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг,
Бошингга бирон бахтсизлик келмас.
Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг,
Бирон фалокат чодирингга йўламас.
11У сен тўғрингда фаришталарига амр беради,
Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди.
12Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин дея,
Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради.
13Шер ва заҳарли илон
Шер ва заҳарли илон — Исроил халқининг душманларига ишора қилаётган кўчма маънодаги ибора.
устидан босиб ўтасан,
Йиртқич шер, илонни оёғинг билан эзасан.

14Эгамиз шундай дейди:
“У Мени яхши кўргани учун
Мен уни қутқараман.
Мени билгани учун
Мен уни ҳимоя қиламан.
15У илтижо қилганда Мен жавоб бераман,
Оғир кунларида у билан бирга бўламан,
Уни қутқариб, унга иззат кўрсатаман.
16Узоқ умр бериб, уни мамнун қиламан,
Унга нажот бераман.”
Copyright information for UznUzbC