Psalms 91
1Сано. Шаббат куни айтилган қўшиқ.2Эй Эгам, Сенга шукур айтмоқ яхшидир,
Эй Худойи Таоло, Сенга ҳамду сано куйламоқ яхшидир.
3Эълон қилмоқ яхшидир субҳидамда содиқ севгингни,
Эълон қилмоқ яхшидир кечалари садоқатингни.
4Яхшидир айтмоқ буларни мусиқа чалиб
Ўн торли асбобда, лирада, арфа жўрлигида!
5Эй Эгам, қудратли ишларингдан мен шодман,
Қилган ишларингдан хурсанд бўлиб куйлайман.
6Эй Эгам, ишларинг нақадар буюкдир!
Ўйларинг жуда ҳам терандир!
7Ақлсиз кимса буни била олмайди,
Аҳмоқ кимса буни тушуна олмайди:
8Гарчи фосиқлар майса каби униб чиқса ҳам,
Бадкирдорлар гуллаб–яшнаса ҳам,
Улар то абад йўқ бўлади.
9Сен–чи, эй Эгам, то абад улуғворсан.
10Эй Эгам, душманларинг албатта йўқ бўлади,
Улар шубҳасиз ҳалок бўлади.
Бадкирдорларнинг ҳаммаси тарқалиб кетади.
11Мени ёввойи буқадай кучли қилдинг,
Қудратинг билан менга қайтадан куч ато этдинг ▼
▼ …Қудратинг билан менга қайтадан куч ато этдинг — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Менга янги мой суртилган. Бу ўринда мой Худодан куч олишга ишора бўлиб, кўчма маънода қўлланган.
.12Душманларим мағлубиятин кўзларим кўрди,
Бадкирдорлар заволин қулоқларим эшитди.
13Солиҳлар пальма дарахтидай гуллаб–яшнайди,
Лубнондаги садр дарахтидай ▼
▼ Лубнондаги садр дарахти — 28:5 изоҳига қаранг.
юксалади.14Улар Эгамизнинг уйига ўтқазилган,
Худойимизнинг ҳовлисида улар яшнайди.
15Кексаликда ҳам ҳамон ҳосил беради,
Ям–яшил, навқирон бўлиб тураверади.
16Улар биргаликда шундай деб эълон қилади:
“Эгамиз одилдир! У менинг суянган қоямдир,
Унда ноҳақлик йўқдир.”
Copyright information for
UznUzbC