Psalms 94
1Келинглар, севинч ила Эгамизни куйлайлик,Нажотимиз Қоясига шодлик ила ҳайқирайлик.
2Шукрона айтиб, Унинг ҳузурига борайлик,
Унга қўшиқлар айтиб, шодликдан ҳайқирайлик.
3Зотан, Эгамиз улуғ Худодир,
Жамики худолар устидан улуғ Шоҳдир.
4Заминнинг энг чуқур жойлари Унинг қўлидадир,
Тоғларнинг чўққилари ҳам Уникидир.
5Уникидир Ўзи яратган денгиз ҳам,
Қўли барпо қилган қуруқ ер ҳам.
6Келинглар, таъзим қилиб, сажда этайлик,
Яратган Эгамиз олдида тиз чўкайлик.
7У Худойимиздир, биз Унинг яйловидаги халқмиз,
Биз Унинг қўл остидаги қўйлармиз.
Эгамиз шундай дейди:
“Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз!
8Оталарингиз каби тош юрак бўлманглар.
Маривада, саҳродаги Массахда ▼
▼ Маривада…Массахда… — Чиқиш 17:1-7 га қаранг.
улар қилган ишни қилманглар.9Оталарингиз Менинг ишларимни кўрса ҳам,
У ерда Мени синаб кўрдилар.
10Қирқ йил у наслдан нафратланиб ▼
▼ Қирқ йил у наслдан нафратланиб… — Саҳрода 14:33-34 га қаранг.
,Шундай дедим: «Бу халқ Мендан юз ўгиради,
Амрларимга бўйсунишдан бош тортади.»
11Шу боис ғазабланиб, онт ичдим:
«Улар фароғат диёримга кирмайди», дедим ▼
▼ …«Улар фароғат диёримга кирмайди», дедим — Саҳрода 14:20-23 га қаранг.
.”
Copyright information for
UznUzbC