‏ Psalms 95

1Эй олам, Эгамизни тараннум этинг!
Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг.
2Эгамизни тараннум этинг,
Унга олқишлар бўлсин,
Унинг берган нажотидан ҳар куни сўйланг.
3Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини,
Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини.
4Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир,
Жамики худолардан У иззатлидир.
5Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир,
Эгамиз эса самоларни яратгандир.
6Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир,
Қудрату гўзаллик Унинг муқаддас масканидадир.

7Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари!
Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг!
8Эгамизнинг шарафига санолар айтинг!
Назрлар келтириб, Унинг ҳовлисига киринг!
9Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг!
Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг! — ёки Эгамизнинг муқаддас маскани улуғворлиги ичра Унга сажда қилинг! ёхуд Муқаддас либосларда Эгамизга сажда қилинг!

Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг!
10Элатлар орасида айтингки: “Эгамиз Шоҳдир!
Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди,
У халқларни ҳаққоний ҳукм қилар.”
11Самолар шод бўлсин, замин қувонсин,
Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин.
12Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин,
Ўрмондаги ҳамма дарахт шодликдан қўшиқ айтсин.
13Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, ана, У келаётир,
Заминни бошқармоқ учун У келаётир,
Оламни адолат ила У бошқарар,
Халқларни Ўз ҳақиқати ила бошқарар.
Copyright information for UznUzbC