‏ Psalms 96

1Эгамиз Шоҳдир, замин қувонсин,
Денгиз ортидаги ҳамма юртлар шод бўлсин.
2Булутлар, зимзиё зулмат Унинг атрофини ўраган,
Адолату ҳақиқат Унинг тахтига пойдевор бўлган.
3Эгамиз оловини Ўзидан олдин юборади,
Олови ҳар тарафдаги душманларни ютади.
4Чақмоқлари оламни ёритади,
Замин буни кўриб титрайди.
5Бутун оламнинг Раббийси олдида,
Эгамиз олдида тоғлар мумдай эрийди.

6Самолар эълон қилади Унинг адолатини,
Жамики халқлар кўради Унинг улуғворлигини.
7Бутларга сажда қилувчилар,
Беҳуда санамлари ила мақтанувчилар
Шарманда бўлади.
Барча худолар Эгамизга таъзим қилади.

8Эй Эгам! Сенинг адолатингдан
Яҳудо шаҳарлари шод бўлади,
Қуддус
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
эшитиб, қувонади.
9Эй Эгам, ер юзидаги буюк ҳукмдор Сенсан,
Ҳамма худолардан Сен юксалгансан.

10Эй Эгамизни севганлар!
Ёмонликдан нафратланинг.
У тақводорларининг жонларини Ўзи асрайди,
Фосиқларнинг қўлидан уларни халос этади.
11Солиҳларга нур сочилгай,
Юраги поклар узра шодлик ёйилгай.
12Эй солиҳлар, Эгамиз туфайли шодланинг,
Унинг муқаддас номини олқишланг!
Copyright information for UznUzbC