‏ Psalms 10

Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.

1Эгамизда мен паноҳ топаман,
Қандай қилиб сиз менга:
“Қуш каби учиб кетгин тоғларга”, дейсиз?
2Сизлар менга:
“Қара, покдилнинг юрагини панадан отмоқ учун
Қабиҳлар ёйларини тайёрлади,
Ўқларини шайлаб, мўлжалга олди.
3Қонун оёқ ости бўлганда,
Солиҳ нима қила олади?!” деб айтасиз.

4Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир,
Эгамизнинг тахти самодадир.
У инсонни кўздан қочирмайди,
Нигоҳи инсонни текшириб туради.
5Эгамиз солиҳни ҳамда қабиҳни синайди,
Зулмни севувчидан У ниҳоятда нафратланади.

6Қабиҳнинг устига чўғ, олтингугурт ёғдиради
Қабиҳнинг устига чўғ, олтингугурт ёғдиради… — Ибтидо 19:24-25 га қаранг.
,
Уларга улуш қилиб гармселни
гармсел — ҳосилга катта зиён келтирадиган иссиқ шамол. Бу ўринда мажозий маънода ишлатилиб, Худонинг ҳукмини билдиради.
беради.
7Эгамиз адолатлидир, У тўғри ишларни севади,
Тўғри юрадиган инсон
Унинг марҳаматидан баҳраманд бўлади.
Copyright information for UznUzbC