‏ Psalms 102

Довуд саноси.

1Эгамизни олқишлагин, эй жоним,
Унинг муқаддас номини олқишла, эй вужудим!
2Эгамизни олқишлагин, эй жоним,
Унинг қилган ҳамма яхшиликларини унутмагин!
3Ҳамма гуноҳларимни У кечиради,
Барча хасталикларимга У шифо беради.
4Мени қабрдан У қутқаради,
Севги, шафқат ила менга тож кийгизади.
5Ҳаётимни
Ҳаётим — ёки Орзу–истакларим.
неъмат ила У қондиради,
Ёшлигим бургутнинг кучидай янгиланади.

6Эгамиз тўғри иш қилади,
Мазлумларга адолат қилади.
7Ўз йўлларини У Мусога маълум қилган,
Ишларини Исроил халқига намоён этган.
8Эгамиз раҳмдил, иноятлидир,
Жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир.
9У доимо бизни айбламайди,
Ёки то абад ғазабини сочмайди.
10Бизни У гуноҳларимизга қараб жазоламас,
Ёмонликларимизга қараб қайтармас.
11Самолар заминдан нақадар баланддир!
Эгамизнинг содиқ севгиси ҳам
Ундан қўрққанларга шундай юксакдир!
12Шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса,
Гуноҳларимизни биздан шу қадар узоқ қилади.
13Ота болаларига шафқат қилгандай,
Эгамиз Ўзидан қўрққанларга раҳм қилади.
14Биз қандай ясалганимизни У билади,
Биз тупроқ эканимизни
…Биз тупроқ эканимиз… — Ибтидо 3:19 га қаранг.
У ёдида тутади.

15Инсонмиз, майсага ўхшар умримиз,
Дашт гулига ўхшаб гуллаймиз.
16Шамол эсар, майса йўқ бўлар,
Уни ўз жойи эсламай қўяр.
17Аммо Эгамизнинг содиқ севгиси
Абадулабад Ундан қўрққанлар билан биргадир!
Унинг содиқлиги эса уларнинг наслига ўтади.
18Ҳа, Эгамиз содиқ қолади Унинг аҳдига риоя қилганларга,
Унинг амрларига садоқат ила итоат этганларга.

19Эгамиз тахтини ўрнатгандир самода,
Унинг шоҳлиги ҳукмрондир ҳамма ерда.
20Эгамизни олқишланг, эй Унинг фаришталари,
Унинг амрини ижро қилувчи баҳодирлар,
Унинг сўзларига итоат этувчилар!
21Эй Эгамизнинг самовий лашкарлари!
Унинг иродасини ижро этувчи хизматкорлари!
Эгамизни олқишланг!
22Эй Эгамиз яратганларнинг ҳаммаси!
У ҳукмрон бўлган ҳар бир жойда
Уни олқишланглар!
Эй жоним! Эгамизни олқишла!
Copyright information for UznUzbC