Psalms 106
1Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир,Унинг содиқ севгиси абадийдир.
2Шундай десин Эгамиздан нажот топганлар,
У кулфатдан қутқарган одамлар.
3Ахир, Эгамиз уларни шарқу ғарбдан,
Шимолу жанубдан ▼
▼ жануб — ибронийча матнда денгиз. Бу ўринда Ўрта ер денгизининг жанубий соҳили ёки Ақаба қўлтиғи назарда тутилган бўлиши мумкин.
тўплаган,Кўп юртлардан уларни йиғиб келган.
4Баъзилари чўлу биёбонда тентираб юрдилар,
Яшаш учун бирон шаҳарга йўл топмадилар.
5Оч, ташна ҳолда қолдилар,
Сал бўлмаса ўлаёздилар.
6Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар,
Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди.
7Улар яшайдиган шаҳарга боргунга қадар,
Эгамиз уларни тўғри йўлдан етаклади.
8Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсин!
Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукур қилсин!
9Зотан, У қондирар ташна бўлганларни,
Тўйдирар неъматлар билан очларни.
10Баъзилари зимзиё зулматда ўтирардилар,
Асир бўлиб, кишанда азоб чекардилар.
11Улар Худонинг сўзларига қарши исён қилгандилар,
Худойи Таолонинг йўл–йўриқларини менсимадилар.
12Шу боис Худо уларни оғир ишларга мажбур этди,
Улар йиқилганда, ёрдам беришга бирон кимса бўлмади.
13Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар,
Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди.
14Уларни зимзиё зулматдан олиб чиқди,
Уларнинг кишанларини парча–парча қилди.
15Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсин!
Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукур қилсин!
16Зотан, У бронза дарвозаларни синдирар,
Темир тамбаларни иккига бўлиб ташлар.
17Баъзилари аҳмоқ бўлиб, итоатсизлик қилдилар,
Гуноҳлари туфайли азобга дучор бўлдилар.
18Ҳар қандай овқатдан жирканар эдилар,
Ўлим оғзига яқинлашиб қолган эдилар.
19Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар,
Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди.
20Эгамиз гапириб, уларга шифо берди,
Қабрдан уларни сақлаб қолди.
21Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсинлар!
Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукур қилсинлар!
22Улар шукрона қурбонлигини келтирсинлар,
Унинг ишларини шодон қўшиқларда куйласинлар.
23Баъзилари кемаларда денгизга чиқдилар,
Ваҳимали сувлар узра савдо қилдилар.
24Улар Эгамизнинг ишларини,
Чуқур сувда Унинг мўъжизаларини кўрдилар.
25У амр берганда, бўрон қўзғалди,
Денгиз тўлқинлари баланд кўтарилди.
26Кема осмонга кўтарилиб, яна чуқур сувга тушди,
Фалокатдан кемадагилар бемажол бўлиб қолди.
27Улар маст каби довдираб айланди,
Маҳоратлари фойда бермади.
28Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар,
Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди.
29У бўронни шабадага айлантирди,
Денгиз тўлқинлари сукутга чўмди.
30Тўлқинлар жим бўлганидан улар севинди,
Истаган бандаргоҳга ▼
▼ бандаргоҳ — кемалар тўхтайдиган жой, порт. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг.
уларни келтириб қўйди.31Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсин!
Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукур қилсин!
32Улар жамоа олдида Эгамизни улуғласин,
Оқсоқоллар йиғинида Унга ҳамду санолар айтсин.
33Эгамиз дарёларни саҳрога айлантирар,
Булоқларни қақраган ерга айлантирар.
34Аҳолисининг фосиқлиги сабабли
Ҳосилдор ерларни шўр ерга айлантирар.
35Саҳрони эса Эгамиз кўл қилар,
Қақраган ердан булоқлар чиқарар.
36Оч–юпунларни у ерга олиб келиб ўрнаштирар.
Улар эса яшаш учун шаҳарлар қурар.
37Далаларга уруғ экиб, узумзорлар яратар,
Далалардан мўл–кўл ҳосил олар.
38Эгамизнинг баракаси ила улар жуда кўпаяр,
Уларнинг чорваси камайишига Эгамиз йўл қўймас.
39– 40Эгамиз аслзодаларни хор қилди,
Йўлсиз саҳрода уларни саргардон қилди.
Зулм, кулфат, ғамдан
Уларнинг сони камайди,
Улар қашшоқлашди.
41Йўқсилларни эса Эгамиз кулфатдан қутқарар,
Уларнинг оиласини қўй сурувидай кўпайтирар.
42Солиҳлар буни кўриб, севинар,
Фосиқлар эса оғзини ёпиб, жим бўлар.
43Донолар буларга эътибор берсин,
Эгамизнинг содиқ севгисини англасин.
Copyright information for
UznUzbC