Psalms 111
1 ▼▼ Бу сано ибронийчада мувашшаҳ усулида ёзилган шеърдир. Бу санонинг ҳар бир оятидаги биринчи сўз иброний алифбеси тартиби бўйича бошланади.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!Бахтлидир Эгамиздан қўрқадиган одам,
Унинг амрларини бажариб завқ оладиган одам!
2Бундай одамнинг авлоди юртда қудратли бўлади,
Тўғри одамнинг насли барака топади.
3Унинг уйида мўлчилик, бойлик бўлади,
Унинг солиҳлиги то абад давом этади.
4Ҳатто зулматда ҳам тўғри инсонга нур ёғилади,
Раҳмдил, меҳрибон, солиҳ одамга ёғду сочилади.
5Яхши одам сахий, қарз беради,
Адолат билан иш юритади.
6Солиҳ ҳеч қачон тебранмайди,
У то абад унутилмайди.
7У ёмон хабардан қўрқмайди,
Бутун юракдан Эгамизга умид боғлайди.
8Юраги барқарордир, қўрқув нималигини билмайди,
Охири душманларининг мағлубиятини ўз кўзи билан кўради.
9Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди,
Унинг солиҳлиги то абад давом этади.
У қудратли, ҳурматли бўлади.
10Фосиқлар буни кўриб, ғазабга минади,
Алам қилганидан тишларини ғичирлатади–ю,
Аммо кучдан қолади.
Ҳа, фосиқларнинг истаги пучга чиқади.
Copyright information for
UznUzbC