Psalms 113
1– 2Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетганда,Яҳудо юрти Худонинг муқаддас маскани бўлди.
Ҳа, Ёқуб насли бегона юртдан кетганда,
Исроил юрти Худонинг шоҳлиги бўлди.
3Денгиз Худони кўрди–ю, қочди ▼
▼ Денгиз Худони кўрди–ю, қочди… — Чиқиш 14:21-22 га қаранг.
,Иордан дарёси орқага қайтди ▼
▼ …Иордан дарёси орқага қайтди — Ёшуа 3:7-17 га қаранг.
.4Тоғлар қўчқорлар каби сакради ▼
▼ Тоғлар қўчқорлар каби сакради… — Чиқиш 19:16-19 ва Ҳакамлар 5:4-5 га қаранг.
,Тепаликлар қўзилар каби ирғиди.
5Не бўлди, эй денгиз, қочиб кетдинг?
Не бўлди, эй Иордан, орқага қайтдинг?
6Эй тоғлар, нечун сакрадингиз такалар каби?
Эй тепаликлар, нечун ирғидингиз қўзилар каби?
7Титрагин, эй замин, Раббий олдида,
Ёқубнинг Худоси ҳузурида.
8У қояни сув ҳовузига айлантирган,
Қаттиқ қоядан булоқ чиқарган ▼
▼ У…қоядан булоқ чиқарган — Чиқиш 17:1-7 га қаранг.
.9Эй Эгам! Содиқ севгинг, садоқатинг ҳақи
Сенга шарафлар бўлсин!
Бизга эмас, Сенга шарафлар бўлсин!
10Нима учун бегона халқлар:
“Қани уларнинг Худоси”, дея айтарлар?
11Бизнинг Худойимиз самолардадир,
У истаганини қилаверади.
12Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан,
Инсон қўлларининг маҳсулидир.
13Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар,
Кўзлари бор, кўра олмаслар.
14Уларнинг қулоқлари бор, эшита олмаслар,
Бурунлари бор, ҳидлай олмаслар.
15Уларнинг қўллари бор, сеза олмаслар,
Оёқлари бор, юра олмаслар,
Бўғизларидан овоз чиқара олмаслар.
16Бутларни барпо қилганлар, бутларга ишонганлар
Худди уларга ўхшаган бўлиб қолар.
17Эй Исроил халқи! Ишонинг Эгамизга,
У мадад берар, қалқон бўлар сизга!
18Эй Ҳорун хонадони! ▼
▼ Ҳорун хонадони — Маъбадда руҳонийлар бўлиб хизмат қилган Ҳорун насли.
Ишонинг Эгамизга,У мадад берар, қалқон бўлар сизга!
19Эй Эгамиздан қўрққанлар! Ишонинг Эгамизга,
У мадад берар, қалқон бўлар сизга!
20Эгамиз бизни ёдда тутиб, барака беради,
Исроил халқига У барака беради,
Ҳорун хонадонига У барака беради.
21Эгамиз Ўзидан қўрққанларга барака беради,
Каттаю кичикка бир хилда барака беради.
22Эгамиз сизларни,
Болаларингизни кўпайтирсин.
23Еру осмонни яратган Эгамиз
Сизларга барака берсин.
24Самолар Эгамизнинг самоларидир,
Ерни эса У инсонларга бергандир.
25Ўлим сукунатига ботган марҳумлар
Эгамизга ҳамду сано айтмаслар.
26Биз эса Эгамизга ҳозир ҳам, абадулабад
Олқишлар айтамиз.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for
UznUzbC