‏ Psalms 12

1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
2Эй Эгам, қачонгача мени унутасан?
Наҳотки мени то абад унутсанг?!
Қачонгача мендан юз ўгирасан?
3Қачонгача жоним азобда қолади,
Кун бўйи юрагим ғамга тўлади?
Қачонгача душманим мендан устун келади?
4Жавоб бер, эй Эгам Худо, боқ ҳолимга!
Кучимни қайтаргин, токи кетмайин ўлим уйқусига.
5“Уни енгдим”, деб айтмасин душманим,
Йиқилганимда севинмасин ёвларим!

6Мен умид боғлайман содиқ севгингга,
Нажотингдан қалбим тўлади қувончга.
Эй Эгам, қўшиқ айтаман Сенга,
Зеро, Сен иноят айладинг менга.
Copyright information for UznUzbC