‏ Psalms 120

Зиёрат қўшиғи.

1Тоғларга тикаман кўзларимни,
Қаердан келар менга мадад?
2Еру осмонни яратган
Эгамдан келар менга мадад.

3Қоқилишингга У йўл қўймас,
У посбонингдир, асло мудрамас.
4Ҳа, Исроилнинг посбонидир У,
Мудрамайди, ухламайди У.

5Эгамиздир сенинг посбонинг,
Эгамиздир ёнингдаги соянг сенинг.
6Кундузи офтоб сени урмас,
Кечаси ой сенга зарар етказмас.
7Эгамиз сени ҳар қандай хатардан асрайди,
Жонингни Эгамиз омон сақлайди.
8Ҳозир ва то абад қаерга борсанг ҳам,
Эгамиз доим сенга посбонлик қилади.
Copyright information for UznUzbC