‏ Psalms 122

Зиёрат қўшиғи.

1Эй самоларда тахт қурган Худо!
Кўзларимни Сенга тикаман.
2Эй Эгамиз Худо!
Бизга шафқатингни кўрсатгин дея,
Биз Сендан умид қиламиз.
Хўжайини қўлига қараган
Қулларнинг кўзлари каби,
Бекасининг қўлига қараган
Чўри қизнинг кўзлари каби,
Кўзларимиз Сенга қадалган.

3Шафқат қил, эй Эгам, шафқат қил бизга,
Кўрган хўрликларимиз етиб ортар.
4Беғамларнинг масхаралаши жонимиздан тўйдирди,
Киборларнинг ҳақоратидан пичоқ бориб суякка етди.
Copyright information for UznUzbC