‏ Psalms 125

Зиёрат қўшиғи.

1Эгамиз Қуддусни
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
яна фаровонликка эриштирганда
Эгамиз Қуддусни яна фаровонликка эриштирганда… — ёки Эгамиз бизни сургундан Қуддусга қайтариб олиб келганда….
,
Туш кўраётган одамларга ўхшар эдик.
2Оғзимиз кулги билан,
Тилларимиз шодлик қўшиғи билан тўла эди.
Шунда халқлар айтдилар:
“Улар учун Эгамиз буюк ишлар қилди.”
3Ҳа, Эгамиз биз учун буюк ишлар қилганди,
Биз қувончга тўлгандик.

4Нагав чўлидаги сойликларни қайта сувга тўлдиргандай,
Эй Эгам, фаровонлигимизни қайта тиклагин.
5Кўз ёш билан уруғ экканлар
Шодлик қўшиқлари ила ҳосил ўради.
6Йиғлаб, уруғ халтасини олиб борувчилар
Шодлик қўшиқлари билан қайтиб келади,
Дон боғламларини олиб қайтади.
Copyright information for UznUzbC