‏ Psalms 127

Зиёрат қўшиғи.

1Эй Эгамиздан қўрққанлар, ҳаммангиз бахтлисиз,
Эй Унинг йўлидан юрадиганлар, сизлар бахтлисиз.
2Меҳнатингиз самарасини ейсиз,
Бахтли бўлиб, ҳузур–ҳаловатга етасиз.
3Хотинингиз ҳовлингиздаги серҳосил
Узум токига ўхшаган бўлади.
Дастурхонингиз атрофидаги болаларингиз
Ёш зайтун кўчатига ўхшаган бўлади.
4Эй Эгамиздан қўрқадиганлар,
Шу тариқа барака топасиз.

5Эгамиз Қуддусдан туриб сизга барака берсин,
Умрингиз бўйи Сионнинг гуллаб–яшнашини кўринг.
6Яшайверинг сиз, невара–чевара кўринг,
Исроил узра тинчлик бўлсин!
Copyright information for UznUzbC