Psalms 128
Зиёрат қўшиғи.
1Исроил шундай деб айтсин:“Улар ёшлигимдан менга кўп зулм ўтказиб келди.
2Ҳа, ёшлигимдан менга зулм ўтказиб келган,
Аммо мени енга олмаганлар.
3Мени савалаб, елкаларимда чуқур излар қолдирдилар,
Яраларим даладаги узун жўякларга ўхшар.
4Эгамиз адолатпарвардир,
Фосиқларнинг арқонини қирқиб, мени озод қилди.”
5Қуддусдан ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
нафратланганларнинг ҳаммасиШарманда бўлиб, ортига қайтсин.
6Том устидаги ўтларга ▼
▼ Том устидаги ўтлар — қадимги Исроилда одатда уйларнинг томлари тупроқдан бўлиб, шиббаланган. Баъзан томларда майсалар ўсиб чиқар, лекин қуёш ва гармсел таъсирида тез қуриб қолар эди.
ўхшасин улар,Ўсмасдан олдин қуриб қолсинлар.
7Бундай ўтга ўроқчиларнинг ҳовучи тўлмайди,
Боғловчиларнинг қучоғи тўлмайди.
8Ўтган–кетганлар уларга:
“Эгамиз сизларга барака берсин,
Эгамиз номи билан сизларни дуо қиламиз!” деб айтмасин.
Copyright information for
UznUzbC