‏ Psalms 131

Зиёрат қўшиғи.

1Эй Эгам, эслагин Довудни,
У тортган барча азоб–уқубатларни!
2Эй Эгам, у Сенга қасам ичганди.
Эй Ёқубнинг қудратли Худоси,
У Сенга ваъда берганди:
3“Мен асло уйимга кирмайман,
Ёки ўрнимга ётмайман.
4Кўзларимга уйқу бермайман,
Қовоқларим юмилишига йўл қўймайман.
5Эгамиз учун бир жой топмагунимча,
Ёқубнинг қудратли Худоси учун
Бир маскан бўлмагунча асло дам олмайман.”

6Аҳд сандиғи Эфратда
Эфрат — Байтлаҳм шаҳри атрофидаги ерлар.
, деб эшитгандик,
Биз уни Йўр
Йўр Хират–Йўримнинг қисқа шакли бўлиши мумкин. Хират–Йўрим Қуддусдан 15 километр шимоли–ғарбда жойлашган шаҳар эди. Филист халқи жангда Аҳд сандиғини ўлжа қилиб олган эди. Исроил халқи Аҳд сандиғини улардан тортиб олиб, мана шу ерга олиб келган эди (1 Шоҳлар 6:13-7:2 га қаранг).
далаларида топиб олдик.
7“Эгамизнинг масканига борайлик,
Унинг пойига сажда қилайлик”, дедик.

8Қани, кел, эй Эгам, оромгоҳингга
Қудратинг рамзи бўлган Сандиқ билан бирга.
9Руҳонийларинг солиҳликни кийсинлар,
Тақводорларинг шодликдан куйласинлар!

10Ўз қулинг Довуднинг ҳақи–ҳурмати,
Танлаган шоҳингни рад қилмагин.
11Эй Эгам, Сен Довудга онт ичган эдинг,
Сен шу онтингдан асло қайтмай дейсан:
“Ўзингдан бино бўлган ўғилларингдан
Бирини сенинг тахтингга ўтқазаман.
12Агар ўғилларинг Менинг аҳдимга риоя қилса,
Уларга ўргатган амрларимга итоат этса,
Уларнинг ўғиллари ҳам
Шоҳ бўлиб, то абад сенинг тахтингда ўтиради.”

13Эй Эгам, Сен Қуддусни
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
танлагансан,
У ерни Ўзингга маскан қилишни истагансан.
14Сен шундай дединг:
“Мен то абад яшайдиган жой шу жойдир,
Бу ерда истиқомат қилишни истаганман.
15Унинг озуқаларига мўл қилиб барака бераман,
У ердаги фақирларни тўйдираман.
16Руҳонийларни нажотга буркайман,
Тақводорлари шодликдан куйлайдилар!
17Довуднинг наслини бу ерда кўкартираман,
Ўзим танлаган шоҳнинг чироғини ўчирмайман.
18Унинг ғанимларини шармандаликка ўрайман,
Шоҳнинг бошидаги тожи эса порлаб тураверади.”
Copyright information for UznUzbC