Psalms 136
1Бобилдаги дарёлар бўйида ўтирардик,Йиғлаб, у ерларда Қуддусни ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу санонинг 3–оятида ҳам бор). 2:6 изоҳига қаранг.
эслардик.2Лираларимизни ўша ердаги толларга осиб қўйгандик.
3Бизни у ерда асирга олганлар:
“Қўшиқ айтиб беринглар”, дердилар,
Бизга зулм қилганлар кўнгилларини чоғ қилгани:
“Бизга Қуддус қўшиқларидан куйланглар”, дердилар.
4Қандай қилиб бегона юртда
Биз Эгамизга қўшиқ куйлай олардик?!
5Эй Қуддус, агар сени унутсам,
Ўнг қўлим қуриб қолсин.
6Агар мен сени эсламасам,
Қуддусни энг катта шодлигим деб билмасам,
Тилим танглайимга ёпишиб қолсин.
7Эй Эгам, Қуддус қулаган кунда
Эдомликлар ▼
▼ Эдомликлар — азалдан Исроил халқига душман бўлиб келган халқ, уларнинг юрти Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. Бобилликлар Қуддусни вайрон қилганларида, Эдом халқи уларга ёрдам берган эди (яна Ҳизқиёл 35:5 ва Ободиё 10-14–оятларга қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭДОМ сўзига қаранг.
нима қилганини ёдда тутгин.Ахир, улар: “Қулатинг, йиқитинг уни!
Пойдеворигача қулатиб ташланг!” деб бақирган.
8Эй Бобил шаҳри! Қирғинга маҳкум бўлгансан ▼
▼ Қирғинга маҳкум бўлгансан — ёки Эй қотил!
.Бизга не қилган бўлсанг,
Ўшани бошингга соладиганлар бахтлидир.
9Сенинг гўдакларингни ушлаб, қояга уриб,
Тилка–пора қиладиганлар бахтлидир.
Copyright information for
UznUzbC