‏ Psalms 137

Довуд саноси.

1Эй Эгам, чин дилдан Сенга шукрона айтаман,
Фаришталар
Фаришталар — ибронийча матнда Элоҳим, 8:6 изоҳига қаранг.
олдида Сенинг мадҳингни куйлайман.
2Муқаддас Маъбадинг олдида сажда қиламан,
Содиқ севгинг, садоқатинг учун Ўзингга шукрона айтаман,
Номингни ҳам, сўзингни ҳам ҳар нарсадан юқори қўйгансан.
3Чақирганимда, менга жавоб бергансан,
Қудратинг билан мени жасур қилгансан.

4Эй Эгам, замин шоҳлари Сенга шукур айтади,
Оғзингдан чиққан сўзларни улар эшитганлар.
5Эй Эгам, ишларингни улар куйласинлар!
Зеро, Сенинг шуҳратинг буюкдир!
6Гарчи Сен юксак бўлсанг–да, хор бўлганларга боқасан,
Киборларни Сен узоқдан ҳам биласан.

7Кулфатда юрсам ҳам, душманларим ғазабидан сақлайсан,
Ўнг қўлингни узатиб, мени қутқарасан.
8Эй Эгам, мен учун қасос оласан
…мен учун қасос оласан — ёки …менинг ҳаётим учун қўйган ўз мақсадингни бажарасан ёхуд …менга эзгулик қиласан.
.
Содиқ севгинг то абад давом этар,
Ўзинг яратганларни тарк этмагин.
Copyright information for UznUzbC