Psalms 141
Довуд ғорда бўлгандан кейин ▼▼ Довуд ғорда бўлгандан кейин… — 1 Шоҳлар 22:1-2 да ёки 1 Шоҳлар 24:1-22 да тасвирланган воқеага ишора. айтган қасидаси ▼▼ қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.. Ибодат.
1Эй Эгам, Сенга қаттиқ фарёд қиламан,Эй Эгам, Сенга қаттиқ ёлвораман.
2Дардларимни Сенга тўкиб соламан,
Қайғуларимни Сенинг олдингда айтаман.
3Руҳим сўлғин бўлганда,
Йўлларимни Сен биласан.
Мен юрадиган сўқмоқларда
Ғанимларим менга тузоқ қўйишган.
4Ўнг томонимга қараб кўр:
Менга эътибор берадиган бирон кимса йўқ.
Ҳеч қаерга қочиб кета олмайман,
Мен учун ҳеч ким қайғурмас.
5Сенга ёлвориб айтаман, эй Эгам:
“Сен менинг паноҳимсан,
Бу дунёдаги хавфсизлигим Сенсан.”
6Фарёдимга қулоқ солгин,
Ахир, оёқ ости бўлиб кетдим–ку.
Мени таъқиб қилувчилардан қутқар,
Улар мендан ғоят кучлидирлар.
7Мени тутқунликдан чиқариб олгин,
Токи Сенга шукрона айтай.
Менга эзгулик қилганинг учун
Солиҳлар атрофимни ўраб олади.
Copyright information for
UznUzbC