Psalms 143
Довуд саноси.
1Эгамга, суянган қоямга олқишлар бўлсин,У қўлларимни урушга, бармоқларимни жангга ўргатган.
2Эгам доим менга содиқдир,
У менинг қалъам, қўрғоним, халоскоримдир.
Ҳа, Эгам менинг қалқоним,
Унда мен паноҳ топаман,
Халқларни ▼
▼ Халқлар — Қумрон қўлёзмаларидан, кўплаб иброний қўлёзмаларидан, қадимий сурёнийча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда Халқим.
У менга бўйсундиради.3Эй Эгам, инсон зоти кимдирки, унга эътибор берсанг?!
Бандалар ▼
▼ Бандалар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Инсон ўғли. Бу ибронийча ибора кўчма маънода ишлатилиб, одамнинг ўткинчи эканлигини билдиради.
кимдирки, улар ҳақда ўйласанг?!4Инсон умри оғиздан чиққан нафасга ўхшар,
Одамзоднинг ҳаёти ўткинчи сояга ўхшар.
5Эй Эгам, кўкларни ёриб, пастга тушгин,
Тоғларга теккин, улардан тутун чиқсин.
6Чақмоқ чақтир, ёвларни тирқиратгин,
Ўқларингни от, уларни саросимага солгин.
7Юқоридан узат қўлингни, мени қутқаргин,
Азим сувлардан мени чиқариб олгин,
Бегоналар қўлидан мени қутқаргин.
8Уларнинг сўзлари беҳуда,
Қўлини кўтариб, улар ёлғон қасам ичади.
9Эй Худо, Сенга янги қўшиқ куйлайман,
Ўн торли арфа чалиб, Сени тараннум этаман.
10Шоҳларга Сен зафар ато этасан,
Қулинг Довудни шафқатсиз қиличдан қутқарасан.
11Келгиндиларнинг қўлидан
Мени халос қил, қутқаргин.
Уларнинг сўзлари беҳуда,
Қўлини кўтариб, улар ёлғон қасам ичади.
12Ўғилларимиз ёшлигида яхши ўсган кўчатга ўхшасин,
Қизларимиз саройнинг ўймакор устунларига ўхшасин.
13Омборларимиз ноз–неъматларга тўлиб–тошсин,
Қўйларимиз минглаб, ўн минглаб яйловларда кўпайсин.
14Ҳўкизимиз оғир юкларни тортсин ▼
▼ Ҳўкизимиз оғир юкларни тортсин… — ёки Ҳўкизларимиз семирсин… ёхуд Чорвамиз бузоқлар туғсин….
,Деворларимиз дарз кетмасин,
Одамларимиз сургун бўлмасин,
Кўчаларимизда оҳ–воҳ, ғаму кулфат бўлмасин.
15Нақадар бахтлидир бундай инсонлар!
Бахтлидир Худони Эгамиз деб билган халқ!
Copyright information for
UznUzbC