Psalms 147
1Эгангни олқишлагин, эй Қуддус!Худойингга ҳамду сано айт, эй Сион!
2Дарвозаларинг тамбаларини У мустаҳкам қилади,
Ичингдаги болаларингга У барака беради.
3Шоҳлигингга У тинчлик ато қилади,
Буғдойнинг энг яхшиси билан тўйдиради.
4Худо амрларини ер юзига юборади,
Унинг айтган сўзлари тез ёйилади.
5У қорни оппоқ кўрпадай ёяди,
Қировни кул каби сочади.
6Дўлни ушоқ каби ёғдиради,
Унинг совуғи олдида ким бардош бера олади?!
7Каломини юбориб, Эгамиз музларни эритади,
Шамолини эсдириб, сувлар оқизади.
8Ёқуб наслига сўзини аён қилади,
Қонун–қоидаларини Исроилга билдиради.
9Бошқа халқларга Эгамиз шундай қилмади,
Ўша халқлар Унинг қонунларини билмайди.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for
UznUzbC