Psalms 149
1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг,
Тақводорлар жамоасига ҳамду сано айтинг.
2Исроил ўз Яратувчиси туфайли қувонсин,
Қуддус ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
халқи ўз Шоҳидан шод бўлсин.3Эгамизга улар рақс ила ҳамду сано айтсин,
Доира, лира Унга атаб куй чалсин.
4Эгамиз Ўз халқидан хушнуддир,
Мазлумларга нажотни тож қилиб кийдиради.
5Эришган шарафи туфайли тақводорлар шод бўлсин,
Тўшакларида ётганларида шодланиб қўшиқ айтсин.
6Худога ҳамду сано тилларидан тушмасин,
Қўлларида дудама қиличлар бўлсин,
7Токи ёт халқлардан қасос олсин,
Элатларга жазосини берсин,
8Уларнинг шоҳларини занжирбанд қилсин,
Аслзодаларига темир кишанлар солсин.
9Улар устидан Худонинг ҳукмини ижро этсин,
Тақводорлари учун шараф шудир.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for
UznUzbC