‏ Psalms 150

1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

Худога ҳамду санолар бўлсин муқаддас масканида,
Унга ҳамду санолар бўлсин
Самода — мустаҳкам қалъасида.
2Қудратли ишлари учун Унга ҳамду санолар бўлсин,
Тенгсиз буюклиги учун мадҳиялар бўлсин.

3Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб,
Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб.
4Доира чалиб, рақс ила Унга ҳамду сано айтинг,
Торли асбоб, най чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
5Жарангдор зиллар чалиб, Унга ҳамду сано айтинг,
Оҳангдор зилларни қаттиқ чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
6Эгамизга ҳамду сано айтинг,
Эй жамики тирик жонзотлар!

Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for UznUzbC