Psalms 40
1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.2Бахтлидир бечорани ўйлайдиганлар,
Кулфатда қолганларида Эгамиз уларни қутқаради.
3Эгамиз уларни ҳимоя қилади, ҳаётини асрайди,
Улар юртдаги бахтлилардан ҳисобланади,
Эгамиз уларни душманлари ихтиёрига топширмайди.
4Тўшакка михланиб қолса,
Эгамиз парвариш қилади,
Хасталигига Эгамиз шифо беради.
5Шундай илтижо қилдим Сенга:
“Эй Эгам, шафқат қил менга,
Гуноҳ қилдим Сенга, шифо бергин.”
6Душманларим ёвуз ният ила шундай дейди:
“Қачон ўлар экан у, номи ҳам қачон ўчаркан?”
7Улар мени кўргани келганда,
Ёлғон–яшиқ гапларни гапиради.
Юракларида эса фисқу фасод тугиб,
Ташқарига чиқади–да,
Ҳамма жойда ёйиб юради.
8Мендан нафратланганларнинг ҳаммаси
Менга зарар беришни режа қилишади,
Бирлашиб, мен ҳақимда пичир–пичир қилишади:
9“Оғир хасталикка чалинган у,
Тўшагидан қайтиб тура олмайди.”
10Ҳатто нонимни еган яқин, ишонган дўстим,
Менга қарши бош кўтарган.
11Сен эса, эй Эгам, менга раҳм қил,
Мени оёққа турғаз.
Қилмишларига яраша душманларимга қайтарай.
12Душманларим устимдан ғолиб келмаса,
Мендан мамнун бўлганингни биламан.
13Тўғрилигим учун мени сақлайсан,
Ҳузурингда то абад мени ўтқазасан.
14Олқишлар бўлсин абадулабад
Исроил халқининг Худоси — Эгамизга!
Омин! Омин!
Copyright information for
UznUzbC