‏ Psalms 41

1Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг
Кўрах насли — улар Маъбад созандалари эди (1 Солномалар 6:31-38 га қаранг).
қасидаси
қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.
.

2Кийик ирмоқ сувларини тусагандай,
Эй Худо, жоним Сени шундай тусайди!

3Жоним ташна Худога, барҳаёт Худога,
Қачон бориб, Унинг ҳузурида ҳозир бўламан?
4Туз тотмай кечаю кундуз кўз ёш тўкаман,
“Қани Худойинг?” дея масхара қилар одамлар доим.

5Шодлик ҳайқириқларию ҳамду санолар остида
Жамоа билан бирга Худонинг уйига борардим.
Байрам нишонлагани оломон билан борардим.
Шуларни эслаб, юрагим пора–пора бўлмоқда.
6Нега тушкунликка тушасан, эй жоним?
Нега беҳаловат бўласан ичимда?
Худога умид боғла! Шукур этаман
Яна Унга — нажоткорим,
7Худойимга.

Тушкунликка тушганман.
Шу боис, эй Худо, Сени Иордан диёридан,
Хермон
Хермон — ҳозирги Суриянинг энг баланд тоғи.
тизмасидан, Мизор тоғидан
Мизор тоғи — айнан қаерда жойлашгани маълум эмас. Хермон тоғига яқин ерда бўлиши мумкин.
туриб эслайман.
8Ўкираётган денгизлардай,
Гувиллаётган шаршаралардай
Сен юборган қайғу тўлқинлари
Ўтгандилар устимдан босиб.

9Кундузи Эгам содиқ севгисини кўрсатади,
Тунлари У менга қўшиқ беради,
Менга умр берган Худога ибодат қиламан.

10Худога, суянган Қоямга айтаман:
“Нега мени унутиб қўйдинг Сен?!
Не учун ғамга ботиб юрмоғим керак
Душманларим сиқуви сабабидан?!”
11Душманларим ҳақоратидан суякларим зирқирайди,
Улар муттасил мендан: “Қани Худойинг?!” дея сўрайди.

12Нега тушкунликка тушасан, эй жоним?
Нега беҳаловат бўласан ичимда?
Худога умид боғла! Шукур этаман
Яна Унга — нажоткорим, Худойимга.
Copyright information for UznUzbC