‏ Psalms 44

1Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар” куйига айтиладиган тўй қўшиғи. Кўрах наслининг
Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
қасидаси
қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.
.

2Шоҳимга шеърларимни бағишлайман,
Юрагимдан гўзал сўзлар тўкилади,
Тилим моҳир котиб қаламига ўхшайди.

3Эй шоҳим! Инсонлар орасида жуда чиройлисан.
Худо сенга то абад барака бергани учун
Лабларингдан латиф сўзлар ёғилади.
4Эй қудратли шоҳ, белингга боғла қиличингни,
Ҳашамату улуғворлигинг билан зоҳир бўлгин.

5Улуғворлик билан олға бос!
Ҳақиқат, камтарлик, адолат учун ғалаба қил!
Ўнг қўлинг қўрқинчли ишлар кўрсатсин.
6Ғанимларингнинг юрагини
Ўткир ўқларинг тешиб ўтади.
Халқлар оёғинг остига йиқилади.

7Худо берган тахтинг
Худо берган тахтинг… — ёки Эй Худо, тахтинг….
абадийдир,
Адолат ҳассаси шоҳлигинг ҳассасидир.
8Сен солиҳликни севасан, қабиҳликдан нафратланасан.
Шу боис Худо сени дўстларингдан устун қилди,
Ҳа, Худойинг шодлик мойини сенга суртди.
9Либосингдан мирра
мирра — маълум бир дарахтларнинг қотган елимидан тайёрланган хушбўй модда.
,
Алоэ ва долчиннинг хушбўй ҳидлари уфурар.
Фил суяги билан безатилган саройларда
Чолғу наволари сени шод қилар.
10Шоҳ қизлари иззатли хонимларинг орасидадир,
Офир
Офир — бу юрт Арабистон ярим оролининг жанубида жойлашган бўлиши мумкин. Офир олтини энг сифатли олтин ҳисобланган.
олтинига безанган малика ўнг қўлингда ўтирар.

11Тингла, эй қиз, қулоқ солиб, ўйлагин,
Халқинг, отанг хонадонин унутгин.
12Жамолингга шоҳ мафтун бўлгандир,
Таъзим қил унга, у хўжайинингдир.
13Тир
Тир — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар. Бу шаҳар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади.
халқи ҳадялар олиб келади,
Бойлар сендан марҳамат истайди.
14Саройда малика нақадар гўзал!
Либослари олтин билан безатилган.
15Нақшли либосида уни шоҳ ҳузурига олиб келишади,
Ортидан қизлар, унинг дугоналари эргашиб келади.
16Улар шод–хуррамлик ичра келади,
Шоҳнинг саройига улар кириб келади.

17Эй шоҳим, ўғилларинг олгайлар оталаринг ўрнини,
Бутун юртда шаҳзодалар қилгайсан сен уларни.
18Қўшиғим туфайли номинг насллар оша яшар,
Шу боис халқлар сени то абад мадҳ этарлар.
Copyright information for UznUzbC