Psalms 45
1Ижрочилар раҳбарига. “Қизлар” куйига айтиладиган Кўрах наслининг ▼▼ Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
қўшиғи.2Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир,
Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир.
3Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам
Ер остин–устин бўлиб кетса ҳам,
Денгиз бағрига тоғлар қулаб тушса ҳам.
4Денгизлар ўкириб, тошиб кетса ҳам,
Шиддатли тўлқинлар тоғларни титратса ҳам
Биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам.
5Бир дарё бор, унинг сувлари
Шодлик олиб келар Худо шаҳрига ▼
▼ Худо шаҳри — Қуддусга ишора.
,Худойи Таолонинг муқаддас маконига.
6Шаҳарда Худо тургани учун
Шаҳар қуламас асло,
Тонг отганда, Худо ёрдамга келади.
7Халқлар алғов–далғов бўлади,
Шоҳликлар қулайди.
Худонинг овози гулдирайди, ер эриб кетади.
8Сарвари Олам биз биландир,
Ёқубнинг Худоси қалъамиздир.
9Келинг, Эгамизнинг ишларини кўринг,
Ер юзига келтирган кулфатни кўринг.
10Бутун оламда У жангни тўхтатади,
Ёйни парчалайди, найзани синдиради,
Қалқонларни ▼
▼ Қалқонлар — ёки Жанг аравалари.
оловда ёқиб, шундай дейди:11“Тўхтанг, билинг, Мен Худоман,
Халқлар орасида Мен юксалгайман,
Ер юзида Мен юксалгайман.”
12Сарвари Олам биз биландир,
Ёқубнинг Худоси қалъамиздир.
Copyright information for
UznUzbC