‏ Psalms 46

1Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг
Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
саноси.

2Эй халқлар! Ҳаммангиз қарсак чалинг,
Севинч ҳайқириқлари ила Худони куйланг!
3Қўрқинчлидир Худойи Таоло — Эгамиз,
Бутун ер юзида Удир улуғ Шоҳимиз.

4Халқларни У бизга итоат эттирди,
Элатларни оёғимиз остига ташлади.
5Ўзи суйган Ёқубнинг фахрли мулкини
Эгамиз биз учун юрт қилиб танлади.

6Шодлик ҳайқириқлари остида Худо тахтга чиқди,
Карнай садоси остида Эгамиз тахтига ўтирди.
7Ҳамду сано куйланг Худога, мадҳлар куйланг!
Ҳа, Шоҳимизга мадҳлар куйланг! Ҳамду сано куйланг!
8Бутун ер юзининг шоҳидир Худо,
Унга ажойиб ҳамду сано куйланг!

9Жамики улусларнинг шоҳидир Худо,
Муқаддас тахтида ўтирибди Худо!
10Иброҳим Худосининг халқи билан бирга
Тўпланарлар халқларнинг ҳукмдорлари.
Заминнинг шоҳлари
Заминнинг шоҳлари — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Заминнинг қалқонлари (83:10 га қаранг).
— Худоники,
Ғоят баланд юксалгандир У.
Copyright information for UznUzbC