‏ Psalms 47

1Кўрах наслининг
Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
саноси. Қўшиқ.

2Эгамиз буюкдир!
Эгамиз Ўз шаҳрида,
Ҳа, Ўзининг муқаддас тоғида
Ўзининг муқаддас тоғи — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 47:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.

Мадҳияларга лойиқдир!
3Худонинг муқаддас тоғи юксак ва гўзалдир,
Бутун ер юзига шодлик олиб келадир!
Буюк Шоҳнинг шаҳридаги,
Унинг шимолидаги
Буюк Шоҳнинг шаҳридаги, Унинг шимолидаги… — ёки Буюк Шоҳнинг шаҳри бўлган, Зофуннинг буюк чўққиларига ўхшаган…. Иброний тилида одатда Зофун сўзи “шимол” маъносини ифодалаб, Сион тоғи Қуддус шаҳрининг шимолий қисмида жойлашганига ишора қилаётган бўлиши мумкин. Аммо Зофун Исроилдан шимолда, Финикияда жойлашган бир тоғнинг ҳам номидир. Бу ҳудудда яшаган халқларнинг эътиқоди ва тасаввурига кўра, худолар айнан шу тоғда йиғилишарди. Баъзи олимларнинг фикри бўйича, сано ижодкори бу ерда ўзининг, Худо Сион тоғида яшайди, деган ишончини таъкидлаш учун бу парчада Зофун тоғига ишора қиляпти.
Сион тоғи!
Сион тоғи — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.

4Худо Қуддуснинг қўрғони ичида туради,
Унинг қалъаси бўлиб, Ўзини намоён этган.

5Шоҳлар тўпландилар,
Биргалашиб Сион тоғига қарши юрдилар.
6Уни кўрдилар–у, шошиб қолдилар,
Ваҳимага тушиб, қочиб қолдилар.
7Туғаётган хотин тортгандай дард
Ўша ерда уларни титроқ босди.
8Шарқдан шамол эсиб,
Таршиш
Таршиш — ҳозирги Испаниянинг ҳудудида жойлашган бу бандаргоҳ шаҳар ўзининг катта ва ҳайбатли кемалари билан машҳур эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг.
кемаларини парчалагандай,
Сен уларни қириб ташладинг.

9Худо нима қилганини биз эшитдик.
Нима эшитган бўлсак, энди ўшани
Худойимиз, Сарвари Оламнинг шаҳрида кўрдик.
Бу шаҳарни Худо то абад сақлар.

10Эй Худо, Маъбадинг ичида
Содиқ севгинг ҳақида ўйлаймиз.
11Эй Худо, мадҳинг ҳам донғинг каби,
Ернинг тўрт томонига ёйилган,
Ўнг қўлинг адолат ила тўлиб–тошган.
12Сенинг ҳукмларингдан
Сион тоғи шод бўлсин,
Яҳудо шаҳарлари севинсин!

13Эй Исроил халқи,
Қуддус
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
теварагида юринг.
Атрофида айланиб,
Унинг минораларини санаб чиқинг.
14Сионнинг истеҳкомларига эътибор беринг,
Унинг қўрғонларига қаранг!
Буларни кўриб, келгуси авлодларга ҳикоя қилинг:
15“Худо ўша истеҳкомларга ўхшайди.
У то абад бизнинг Худойимиздир,
У то абад бизнинг йўлбошчимиз бўлади.”
Copyright information for UznUzbC