‏ Psalms 49

Осиф
Осиф — 1 Солномалар 6:31-33, 39-43, 25:1-2 ва Эзра 2:41 га қаранг.
саноси.

1Худолар Худоси — Эгамиз сўйлар,
Даъват қилар ер юзига
Шарқдан ғарбга қадар.
2Худо Ўз нурини сочар Қуддусдан
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.

Гўзалликда комил шаҳардан.

3Худойимиз келар, сукут сақламас,
Унинг олдида аланга ямлаб юборар,
Атрофида бўрон ғазабдан қутурар.
4Ўз халқини ҳукм этмоқ учун
Еру осмонни гувоҳ қилиб чақирар:
5“Йиғиб келинг Менинг тақводор халқимни,
Қурбонлик орқали Мен билан аҳд қилганларни!”
6Самолар эълон қилар Худонинг одиллигини,
Ҳакам Худонинг Ўзидир.

7Худо айтар: “Эшит, эй халқим, Мен сўзлайман,
Эй Исроил, сенга қарши гувоҳлик бераман,
Мен Худоман, сенинг Худойингман.
8Келтирган қурбонликларинг доимо олдимда.
Куйдирилган қурбонликларингдан шикоят қилмайман.
9Оғилингдаги буқангга муҳтож эмасман,
Сурувингдаги эчкингга ҳам зор эмасман.
10Меникидир ўрмондаги жамики ҳайвон,
Минглаб қирлардаги молу қўйлар.
11Меникидир жамики тоғдаги қушлар,
Меникидир даладаги барча жониворлар.
12Оч қолсам ҳам, сендан овқат сўрамасдим.
Ахир, Меникидир олам, ундаги ҳамма нарса.
13Мен буқа гўштини ейманми?!
Ёки эчки қонини ичаманми?!
14Мен, Худога шукрона қурбонлигини қил,
Мен, Худойи Таолога онтингни адо қил.
15Оғир кунда Менга илтижо қилгин,
Сенга нажот бераман,
Сен эса Менга мақтов айтасан.”

16Фосиққа эса Худо шундай дейди:
“Не ҳақинг бор қонунларимни тилга олмоққа?!
Не ҳақинг бор аҳдимни оғзингга олмоққа?!
17Нафрат ила қарайсан–ку йўл–йўриқларимга,
Отиб ташлайсан–ку каломларимни орқангга!
18Ўғрини кўрганингда, дўстлашасан у билан,
Шерик бўлиб оласан зинокорлар билан.
19Оғзинг ёмон сўзлар учун доим тайёрдир,
Тилингнинг тўқигани фақат ёлғондир.
20Ўтириб, биродарингга қарши сўйлайсан,
Туғишганингга ҳам туҳмат қиласан.
21Шу ишларни қилганингда, сукут сақладим,
Мени ҳам ўзингга ўхшаган, деб ўйладинг.
Энди–чи, айбингни бўйнингга қўйиб,
Сени ҳукм қиламан.
22Эй Мени унутганлар, билиб қўйинг,
Йўқса сизларни парча–парча қиламан,
Биронта нажот бергувчи топилмайди.
23Менга шукрона қурбонлиги келтирганлар
Мени иззат қилган бўлади.
Мен Ўз нажотимни
Тўғри йўлдан юрганларга кўрсатаман.”
Copyright information for UznUzbC