‏ Psalms 51

1
2Ижрочилар раҳбарига. Эдомлик Доег Шоулнинг олдига бориб: “Довуд Охималекнинг уйида”, деб хабар бергандан кейин
Эдомлик Доег…хабар бергандан кейин… — 1 Шоҳлар 21:7, 22:9-10 га қаранг.
, Довуднинг айтган қасидаси
қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.
.

3Нечун мақтанасан ёвузлигинг ила, эй зўравон?!
Худонинг содиқлиги доим мен билан, ахир!
4Бало келтираман, дея режа қиласан,
Ўткир устарага ўхшайди тилинг.
Алдашга сен моҳирсан.
5Эзгуликдан кўра, ёвузликни ёқтирасан,
Ҳақиқатни сўйлашдан кўра, ёлғонни афзал биласан.
6Ҳалок қиладиган сўзларни яхши кўрасан,
Ёлғончи тилни севасан.

7Худо эса сени то абад ҳалок қилади,
Сени ушлаб, чодирингдан тортиб чиқаради,
Тириклар юртидан йўқ қилиб ташлайди.

8Солиҳлар буни кўриб, қўрқади,
Фосиқнинг устидан кулади:
9“Қаранг, ўша одам Худони паноҳим деб билмади,
Мўл–кўл бойлигига умид боғлади,
Бошқаларни қириш туфайли кучайди.”

10Мен–чи, ўхшайман Худонинг уйидаги
Кўм–кўк зайтун дарахтига.
Худонинг содиқ севгисига
Мен то абад умидимни боғлайман.

11Эй Худо, Сенинг ҳамма қилганларинг учун
Сенга то абад шукур айтаман.
Тақводорларингнинг ҳузурида
Сенга умид боғлайман,
Ахир, Ўзинг яхшисан!
Copyright information for UznUzbC