‏ Psalms 52

1Ижрочилар раҳбарига. “Қайғу–алам” куйига айтиладиган Довуд қасидаси
қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.
.

2Аҳмоқлар
Аҳмоқлар — 13:1 изоҳига қаранг.
ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейдилар.
Улар ярамаслардир, қилмиши жирканч ишлардир,
Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.

3“Идрокли бирон зот бормикан?
Бормикан Менга юз бурган?” дея
Инсонга Худо самодан боқар.
4Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган,
Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир,
Ҳатто биронта ҳам йўқ!

5Улар идроксиз, бадкирдор,
Халқимни бир луқма нондай еб юборади,
Ҳеч қачон Худога сажда қилмайди.
6Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима,
Бунақасини илгари кўрмаган улар.
Худо сочиб ташлар ғанимларингнинг суякларини.
Ахир, Худо рад этган уларни!
Шу боис, эй Исроил, сен уларни шарманда қилгансан.

7Эҳ, Қуддусдан
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
Исроилга нажот келсайди!
Худо Ўз халқини яна фаровонликка эриштирсайди,
Шунда Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай!
Copyright information for UznUzbC