Psalms 55
1Ижрочилар раҳбарига. Филист халқи Довудни Гат шаҳрида тутиб олгандан кейин ▼▼ Филист халқи Довудни Гат шаҳрида тутиб олгандан кейин… — 1 Шоҳлар 21:10-15, 27:1-4 га қаранг.
, унинг айтган қўшиғи. “Узоқдаги жим кабутар” куйига айтилади.2Шафқат қил менга, эй Худо,
Одамлар мени таъқиб қилмоқда,
Ғанимларим кун бўйи мени эзмоқда.
3Бўҳтончилар кун бўйи мени таъқиб қилади,
Кўплари менга ҳужум қилади, эй Худойи Таоло!
4Қўрққанимда Сенга умид боғлайман.
5Эй Худо, каломингни мадҳ этаман,
Сендан умид қиламан, қўрқмайман,
Банданг менга не қила олади?!
6Ғанимларим ҳар доим гапимни бузиб кўрсатади,
Менга зарар етказмоқ учун фитналар қилади.
7Ёвуз ниятда ортимдан писиб келади,
Ҳар бир қадамимни ўлчаб юради,
Улар ҳаётимга чек қўйишни истайди.
8Жиноятлари учун уларни улоқтир ▼
▼ Жиноятлари учун уларни улоқтир… — ёки Ўзларининг жиноятлари учун улар жазодан қутулиб қоладиларми?!
,Эй Худо, ғазабинг ила уларни ерга ур!
9Сен қайғуларимни ҳисобга олгансан,
Кўз ёшларимни идишингга солиб йиғиб қўйгин.
Ахир, уларнинг ҳар бири китобингда ёзилган–ку!
10Сенга илтижо қилган куним
Душманларим ортга чекинади.
Ҳа, биламан, Сен мен томонда.
11Эй Худо, каломингни мадҳ этаман,
Ҳа, Эгам, Сенинг каломингни мен мадҳ этаман.
12Сендан умид қиламан, қўрқмайман,
Банданг менга не қила олади?!
13Эй Худо, Сенга берган онтимни бажармоғим шарт,
Шукрона назрларимни Сенга атайман.
14Жонимни ўлимдан қутқариб қолдинг,
Оёғимни қоқилишдан сақладинг.
Шу боис, эй Худо, Сенинг олдингда,
Ҳаёт нурида юраман.
Copyright information for
UznUzbC