Psalms 56
1Ижрочилар раҳбарига. Довуднинг Шоулдан қочиб юрган пайтда ғорда яшириниб қутулганидан кейин ▼▼ …ғорда яшириниб қутулганидан кейин… — 1 Шоҳлар 24:1-22 га қаранг.
айтган қўшиғи. “Хароб этма” куйига айтилади.2Эй Худо, раҳм қилгин менга, раҳм қил,
Менинг жоним Сенда паноҳ топади.
Ҳалокатли офатлар ўтиб кетгунча
Мен қанотларинг соясида паноҳ топаман.
3Ёлвораман Худойи Таолога,
Мен учун қасос олувчи Худога ▼
▼ …Мен учун қасос олувчи Худога — ёки …Ҳаётим учун Ўз мақсадини амалга оширадиган Худога ёхуд …Менга эзгулик қиладиган Худога.
.4Самодан нажот юбориб, У мени қутқаради,
Мени топтайдиганларни шарманда қилади.
Худо Ўз севгию садоқатини юборади.
5Мен одамхўр шерлар ▼
▼ шерлар — сано ижодкорининг душманларига ишора қилаётган кўчма маънодаги сўз.
орасида ётгандайман.Уларнинг тишлари найзаю ўқ кабидир,
Уларнинг тиллари кескир қиличдайдир.
6Эй Худо, фалакдан ҳам юқорида юксалавер!
Шуҳратинг бутун замин узра ёйилсин.
7Душманларим оёқларимга тузоқ қўйган,
Қайғу–кулфатдан руҳим чўккан.
Улар сўқмоқларимда чуқур қазиди,
Ўзлари қазиган чуқурга ўзлари қулади.
8Эй Худо, юрагим Сенга содиқ,
Ҳа, юрагим Сенга содиқдир!
Сени куйлаб, қўшиқ айтаман.
9Уйғонгин, эй жоним!
Уйғон, эй арфа, лира!
Тонгни ҳам мен уйғотаман!
10Эй Раббий, халқлар орасида Сенга шукрона айтаман,
Эллар орасида Сенга ҳамду сано куйлайман.
11Содиқ севгинг самолардай юксакдир,
Садоқатинг булутларга чўзилгандир.
12Эй Худо, фалакдан ҳам юқорида юксалавер!
Шуҳратинг бутун замин узра ёйилсин.
Copyright information for
UznUzbC