‏ Psalms 59

1
2Ижрочилар раҳбарига. Довуд Орам–Нахрайим
Орам–Нахрайим — ибронийчадаги маъноси Икки дарёнинг Орами демакдир. Бу ер Фурот дарёси бўйида жойлашган бўлиб, ҳозирги Сурия мамлакатининг шимолий қисмини ва ҳозирги Туркиянинг жануби–шарқий қисмини қамраб оларди.
ва Орам–Зўво
Орам–Зўво — бу ер ҳозирги Сурия мамлакатининг марказий қисмида жойлашган эди.
халқи билан уруш қилаётган пайтда
Довуд Орам–Нахрайим ва Орам–Зўво халқи билан уруш қилаётган пайтда… — 2 Шоҳлар 8:3-8, 10:16-18 ва 1 Солномалар 18:3-11, 19:6-19 га қаранг.
Йўаб қайтиб келиб, ўн икки минг Эдомликни Туз водийсида
Туз водийси — Ўлик денгизнинг жанубидаги ўлка.
ўлдиргандан кейин, Довуднинг айтган қўшиғи. “Нилуфар гул шаҳодати” куйига айтилади. Таълим учун.

3Эй Худо, бизни тарк этдинг,
Мудофаамизни ёриб ўтдинг,
Биздан ғазабландинг,
Энди бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин!
4Ерни силкитдинг, ёриқлар очдинг,
Ёриқларни тузатгин, ер тебранмоқда.
5Халқингга кўп азоблар бердинг,
Гандираклаб юрсин деб, ичгани шароб
шароб — бу ўринда Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (Ишаё 51:17-23, Еремиё 25:15-29 га қаранг).
бердинг.

6Улар камон ўқларидан яшириниб олсин дея
Улар камон ўқларидан яшириниб олсин дея… — ёки Улар ҳақиқат ҳақи байроқ остида йиғилсин, дея….
,
Ўзингдан қўрққанларга ишора бериб, байроқ кўрсатасан.
7Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин,
Илтижоимизга жавоб бергин
…Илтижоимизга жавоб бергин… — ёки …Илтижоимга жавоб бергин….
,
Суюкли бандаларинг нажот топсин.

8Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан
…Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан… — ёки …Сен муқаддассан, ваъда бергансан….
:
“Шодланиб, Шакамни
Шакам — Қуддусдан қарийб 50 километр шимолда, Исроил тепаликларида жойлашган шаҳар.
бўлиб ташлайман,
Сухот водийсини
Сухот водийси — Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.
тақсимлаб бераман.
9Гилад Меникидир, Манаше
Гилад…Манаше… — Гилад ўлкаси Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган. Манаше Исроил халқининг қабилаларидан бири бўлиб, бу қабиланинг ҳудуди Иордан дарёсининг шарқ ва ғарб томонида жойлашган эди.
Меникидир,
Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо
…Эфрайим…Яҳудо… — Исроил халқининг иккита етакчи қабиласи. Эфрайим Исроилнинг шимолида, Яҳудо жануб томонида жойлашган эди. Иккала қабила рамзий маънода бутун Исроил халқини ифода этади.
салтанат ҳассамдир.
10Мўаб Менинг қўлювгичимдир,
Эдом узра чориғимни отаман
…чориғимни отаман… — қадимги Исроилда кимдир ердан бир қисмини мулк қилиб олишга даъвогарлик қилганда чориғини отган, шу рамзий хатти–ҳаракат одат бўлиб қолган.
,
Олқишланг Мени, эй Филистлар!
Мўаб…Эдом…Филистлар — Исроилнинг шарқ, жануб ва ғарбидаги қўшни халқлари бўлиб, улар Исроилга душман эдилар. Мўаб юрти Ўлик денгизнинг шарқида, Эдом юрти Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. Филистлар Ўрта ер денгизи бўйида яшаган.

11Эй Худо, қанийди мустаҳкам шаҳарга
мустаҳкам шаҳар — Эдом юртининг пойтахти Села назарда тутилган бўлиши мумкин.
мени олиб борсалар,
Эдомга мени бошлаб борсалар.
12Ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку!
Лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку энди!
13Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер,
Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда.
14Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз,
Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.
Copyright information for UznUzbC