Psalms 65
Ижрочилар раҳбарига. Сано. Қўшиқ.
1Худога шодлик ила ҳайқиринг,Эй ер юзидаги инсонлар!
2Худонинг улуғворлигини куйланг!
Унга ажойиб ҳамду санолар айтинг!
3Худога айтинглар:
“Сенинг ишларинг нақадар ғаройиб!
Қудратинг буюклигидан
Душманларинг олдингда титраб тиз чўкади.
4Бутун замин Сенга сажда қилади,
Улар Сенга ҳамду сано айтади,
Ҳа, Ўзингга ҳамду сано куйлайди.”
5Кел! Худо нима қилганини кўргин!
Инсон манфаати учун қилган
Ғаройиб ишларини кўргин!
6Худо денгизни қуруқ ерга айлантирди,
Ота–боболаримиз баҳрдан юриб ўтди ▼
▼ Худо денгизни қуруқ ерга айлантирди, Ота–боболаримиз баҳрдан юриб ўтди… — Чиқиш 14:21-22 га қаранг.
,У ерда қилган ишларидан,
Худо туфайли биз севинамиз.
7Қудрати ила то абад ҳукм суради,
Кўзлари халқларни кузатиб туради,
Унга қарши исёнчилар қўзғалмасин.
8Эй халқлар, Худойимизга олқишлар айтинг,
Унинг ҳамду саноси янграсин.
9У бизнинг ҳаётимизни сақлаган,
Оёқларимизни тойиб кетишдан асраган.
10Эй Худо, Сен бизни синадинг,
Кумушни тозалагандай бизни тозаладинг.
11Бизни тузоққа йўлиқтирдинг,
Елкамизга оғир юк ортдинг.
12Араваларни бошимиз узра юргиздинг,
Олов, сувлардан биз кечиб ўтдик,
Фаровонликка ▼
▼ Фаровонлик — ибронийча матндан. Қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималарда кенг ер, яъни озод, бехатар ўлка.
бизни олиб келдинг.13Куйдириладиган қурбонликлар билан
Сенга берган онтимни адо этгани
Мен Сенинг уйингга келаман.
14Кулфатда қолганимда онт ичган эдим,
Тилим ваъда берган, оғзим сўйлаган эди.
15Бўрдоқиларни куйдириб, Сенга қурбонлик қиламан.
Қўчқор, така, буқаларни келтираман.
Қурбонликларнинг ҳиди самога етиб боради.
16Эй Худодан қўрққанлар, келиб эшитинглар,
Мен учун У нима қилганин сўзлаб берайин.
17Мадад сўраб Худога ёлвордим,
Унинг ҳамду саноси ҳеч тилимдан тушмади.
18Юрагимда гуноҳим бўлса эди,
Мени асло эшитмас эди Раббий.
19Худо мени тинглади,
Ибодат қилганимда, овозимни эшитди.
20Худога олқишлар бўлсин!
Ибодатимни У рад қилмади,
Содиқ севгисини мендан дариғ тутмади.
Copyright information for
UznUzbC